UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Туркманистонлик Довлетжон Ягшимурадов PFL чемпионлик камари учун жанг қилди 0 12:41Жон Жонснинг акаси 39 ёшида вафот этди. NFL чемпионининг ўлим сабаби... 0 12:20ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди 0 11:58UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 11:37Анкалаев Перейрага қарши! Эрта тонгда бизни UFC 320 турнири кутиб турибди 0 11:15Санжар Зокиров билан бир кардда жанг қилган Асламжон Ортиқов собиқ чемпионни мағлуб этди 0 10:52ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим" 0 10:31Усман Нурмагомедов ирландиялик рақибини иккинчи бор мағлуб этди, Мирафзалда баҳсли ғалаба. PFL Dubai турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 10:06Санжар Зокиров мағлубиятсиз сериясини давом эттирган ҳолда хитойлик рақибидан устун келди 0 09:43Таэквондо терма жамоамиз "Albanian Open" турнирида қатнашади 0 09:17Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади 0 08:39Asian Boxing ташкилоти 2026 йил учун мусобақалар тақвимини эълон қилди 0 08:14Ўзбекистонлик спортчи маррага иккинчи етиб келган бўлса-да, Жаҳон чемпионатида олтин медалга эга чиқди. Қандай қилиб? 0 22:36PFL Champions Series: Мирафзал Аҳтамовнинг бразилиялик рақибга қарши жанги тўлиқ давом этди 0 19:33Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди? 0

29 сен 09:15
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. Медаллар жамғариш бўйича ҳамон 10-ўриндамиз!

Шу кунларда Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам бир нечта спорт турларида медаллар учун баҳсларга киришган. Ҳозирча терма жамоамиз 2та олтин ва битта кумуш медал билан умумжамоа ҳисобида 10-ўринни эгаллаб турибди.

28та олтин, 23та кумуш, 28та бронза, жами 79та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси Таиландни ортда қолдириб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Таиланд терма жамоаси ҳисобида 24та олтин, 14та кумуш, 20та бронза медали бор. Кучли учликка 8та олтин, 12та кумуш, 14та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Қозоғистон ҳамда Филиппин терма жамоалари ўрин олишган. Жами 22та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. 33та терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамизга барча медалларни курашчиларимиз тақдим этишган. -66 кг вазн тоифасида Миржон Тўхтаев, -73 кг вазнда Суҳроб Худойбердиев Осиё ўйинлари ғолибига айланган бўлса, -81 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Муҳаммадали Шамсиддинов кумуш медал билан тақдирланганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг