UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ вазн қайд этди 0 20:34Футзал. Ўзбекистон бу сафар Ироқни мағлуб этди 0 19:37"Камп Ноу" стадионининг очилиш санаси маълум бўлди 0 19:16Холлоуэй Топурияга жавоб қайтарди: "Ҳақиқий BMF шарт қўймайди" 0 18:55Топурия агар ўртага BMF камари қўйилмаса, Холлоуэйга қарши жанг қилмайди 0 18:34Онс Жабер 1/8 финалда ютқазиб қўйди 0 18:13АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда 0 17:52Бекзод Абдураҳмонов ўзининг учинчи Олимпиадасида иштирок этади 0 17:37Нигина Абдураимова Калви турнири 1/2 финалида! 0 17:16Ғуломжон Абдуллаев Париж-2024 Олимпиадасига боради 0 16:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди 0 16:37Хорхе Масвидаль: "Мен ғалаба учун қайтаман" 0 16:16Сергей Фомин ҳал қилувчи учинчи сетда 1/5 ҳисобидан чиқиб кетди 0 15:55Дзюдо бўйича Осиё чемпонатига қуръа ташланди 0 15:34Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди 0

02 окт 12:05
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз 14-ўринга пастлади

Бугун Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари ўз якунига етади.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилаётган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ўз иштирокини якунлади. Сўнгги кун олдидан терма жамоамиз ҳисобида 3та олтин, битта кумуш ва битта бронза медали бор. Бу натижаси эвазига терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 9-поғонадан 14-ўринга пастлади.

Осиё ўйинларида терма жамоамизга олтин медалларни самбо баҳсларида Икромжон Йўлдошев, кураш мусбақасида Миржон Тўхтаев ва Суҳроб Худойбердиевлар келтиришди.

Яна бир курашчимиз Муҳаммадали Шамсиддинов эса кумуш медал билан тақдирланди. Аёллар ўртасидаги самбо баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева эса бронза медалига сазовор бўлди.

44та олтин, 38та кумуш, 42та бронза, жами 124та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси ҳамон катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндан жой олган Таиланд терма жамоаси ҳисобида 35та олтин, 24та кумуш, 29та бронза медали бор. Кучли учликка 12та олтин, 16та кумуш, 19та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясаган.

Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Камбоджа, Малайзия ва Индонезия терма жамоалари ўрин олишган. Жами 26та мамлакат терма жамоалари ҳисобида камида биттадан олтин медал бор. Ўттиз бешта терма жамоа эса камида битта бронза медалини қўлга киритган. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг