UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

03 окт 10:20
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё ўйинлари. Терма жамоамиз 5та медал билан 15-ўринни эгаллади

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари ўз якунига етди.

Ўз тарихида бешинчи бор ўтказилган қитъа ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам иштирок этди. Якунда терма жамоамиз 3та олтин, битта кумуш ва битта бронза медали билан 15-ўринни эгаллади. 

Осиё ўйинларида терма жамоамизга олтин медалларни самбо баҳсларида Икромжон Йўлдошев, кураш мусбақасида Миржон Тўхтаев ва Суҳроб Худойбердиевлар келтиришди.

Яна бир курашчимиз Муҳаммадали Шамсиддинов эса кумуш медал билан тақдирланди. Аёллар ўртасидаги самбо баҳсларида иштирок этган Маликабону Мирзаева эса бронза медалига сазовор бўлди.

52та олтин, 44та кумуш, 43та бронза, жами 139та медал жамғарган Вьетнам терма жамоаси умумжамоа ҳисобида катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан жой олган Таиланд терма жамоаси Осиё ўйинларида 36та олтин, 24та кумуш, 30та бронза, жами 90та медални қўлга киритди.

Кучли учликка 12та олтин, 18та кумуш, 19та бронза медалини жамғарган Хитой терма жамоаси якун ясади. Кучли ўнталикдан Эрон, Иордания, БАА, Мўғулистон, Камбоджа, Қатар ва Малайзия терма жамоалари ўрин олишди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг