UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0

23 сен 12:40
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Осиё ўйинларида олтин медаль қўлга киритган андижонлик спортчиларга 30 миллион сўмдан мукофот пули берилди

Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган андижонлик спортчиларни тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган – оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов, боксчилар Иқболжон Холдоров, Жасурбек Латипов 30 миллион сўмдан, кумуш медаль совриндорлари – боксчи Ҳасанбой Дўсматов, оғир атлетикачи Омадой Отақўзиева 20 миллион сўмдан ва бронза медаль совриндори – курашчи Ойсулув Абдумажидова 15 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

– Мен Осиё спорт ўйинлари тарихида мамлакатимиз оғир атлетикачи аёллари орасида биринчи бўлиб медалга сазовор бўлганимдан беҳад хурсандман, – дейди Осиё ўйинлари кумуш медали совриндори Омадой Отақўзиева. – Қўлга киритган ютуқларимиз қадрланиб, бизга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов сўзга чиқди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг