UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

20 июн 17:05
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Осиё сузиш федерацияси Бош директори Ўзбекистонда меҳмон бўлди

Теглар :  СузишМОҚ
Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри сув спорт турлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли мусобақага кўрилаётган тайёргарлик билан бевосита танишиш мақсадида куни кеча пойтахтимизга Осиё сузиш федерацияси (AASF) Бош директори жаноб Таха Ал-Кишри ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимовлар кутиб олишди.

Музокаралар давомида қитъамиз сузиш федерацияси раҳбари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатини юксак савияда ўтказиш масаласида жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон сузиш федерацияси билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқ бўлиши, ўз навбатида Осиё сузиш федерацияси раҳбарияти бунинг учун барча чораларни кўришга тайёр эканлигини билдириб ўтди.

Шу ўринда роппа роса 80 кундан сўнг пойтахтимизда старт оладиган Осиё чемпионати хақида икки оғиз. Қитъа чемпионати баҳслари Тошкентдаги иккита сузиш ҳавзасида бўлиб ўтади. Яъни “Saxovat sport servise” ва “VIP Servise NBU” сув спорти мажмуалари ёшлар ўртасидаги Осиё IX чемпионати баҳсларига мезбонлик қилади. Умуман олганда қитъа чемпионати сув спортининг тўрт йўналиши бўйича ташкил этилади. Иштирокчилар сузиш, сувга сакраш, сув полоси ҳамда синхрон сузиш бўйича беллашувларда ғолиблик учун куч синашади.

“VIP Servise NBU” мажмуасида фақат сув полоси бўйича мусобақалар ўтказилади. “Saxovat sport servise” сув ҳавзаси эса сузиш, сувга сакраш ва синхрон сузиш бўйича мусобақаларга мезбонлик қилади. Пойтахтимизга қилган ташрифи давомида жаноб Таха Ал-Кишри спорт иншоотлари ва меҳмонлар истиқомат қиладиган меҳмонхоналардаги шароитлар билан яқиндан танишди.

Дарвоқе, Осиё чемпионати давомида расмий шахслар, мусобақа иштирокчилари, ҳакамлар ва оммавий ахборот восилари ходимлари учун Тошкентдаги HYATT REGENCY, INTERNATIONAL HOTEL, WYNDHAM HOTEL, RADISSON BLU HOTEL, MIRAN INTERNATIONAL HOTEL, LOTTE CITY HOTEL TASHKENT PALACE, RAMADA HOTEL, UZBEKISTAN HOTEL, GRAND MIR HOTEL, CITY PALACE HOTEL, GOLDEN VALLEY HOTEL, LE GRAND PLAZA HOTEL меҳмонхоналари хизматда бўлади.

Республикамиз пойтахтида нуфузли халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш тажрибаси мавжуд. Зеро пойтахтимиз бунга қадар бир неча марта спортнинг аксарият турлари бўйича жаҳон ва қитъа чемпионатларига мезбонлиқ қилган. Айнан шу жиҳатлар, қолаверса мамлакатимизда давлатимиз томонидан спортга кўрсатилаётган юксак эътиборни ҳисобга олиб, Осиё сузиш федерацияси раҳбарияти ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати мезбонлигини Тошкентга ишониб топширди.

Ўз навбатида жаноб Таха Ал-Кишри Ўзбекистонда сув спорт турлари бўйича қитъа чемпионати юксак савияда ташкил этилишига ва бу энг аввало нафақат юртимизда, балки бутун Осиёда сузиш спортининг янада ривожланиши учун сезиларли туртки бўлишига умид қилишини таъкидлаб ўтди. Музокаралар якунида мартабали меҳмонга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов эсдалик совғаларини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг