UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Осиё аравачада регби федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0 14:08Дастин Порье фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 13:47"Uzchess Cup". Бугун 6-турда шахматчиларимиз кимларга қарши дона суришади? (Жуфтликлар) 0 13:26Гвардиола "Барселона"га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди 0 13:05Париж-2024 ареналари: Сена устидаги “Александр III” кўприги 0 12:44Майк Тайсон - Жейк Пол жанги учун янги постер тасдиқланди + ФОТО 0 12:23Теренс Кроуфорд Мадримовга қарши чемпионлик жангига тайёргарликни давом эттирмоқда + ФОТО 0 12:02"Реал" матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди 0 11:41Зайнаб Дайибекова Тбилисида Олимпиадага тайёрланмоқда 0 11:20Яна бир UFC турнирининг марказий жанги тасдиқланди 0 10:59Хамзат Чимаев Разамбек Жамаловни Будапешт турнири ғолиби бўлгани билан табриклади + ФОТО 0 10:38Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш ўйинида Эрон меҳмони бўлади 0 10:17Икки пара сузувчимиз жаҳон сериясида шоҳсупага кўтарилди 0 09:56Рўйи замин сайқали Марказий Осиёда илк бор Халқаро автомобиль федерациясининг Конференциясига мезбонлик қилади 0 09:35"Uzchess Cup". "Masters"да фақат Абдусатторов ютди, Суяровда кетма-кет 4-ғалаба, икки шахматчимиз ҳамон пешқадам (Барча маълумотлар) 0

29 мар 14:02
Янгиликлар

Бошқалар

Осиёдаги чим устида хоккей федерациялари раҳбарлари Малайзияда жам бўлишди

Айни кунларда Малайзияда чим устида хоккей бўйича Осиёдаги бир нечта федерациялар мутасаддилари иштирокида навбатдаги конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда ушбу спорт турини қитъамизда янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси ўтказиляпти. Мазкур йиғилишда юртимиз номидан Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси, Осиё чим устида хоккей федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги кичик делегация ҳам қатнашмоқда.

Маълумки, жорий йилнинг июнь ойида Ҳиндистонда Осиё қитъаси учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа бўлиб ўтади. Малайзиядаги йиғилишда ушбу турнирга кўрилаётган тайёгарлик, терма жамоалар ўртасида ташкил қилинадиган йиғинлар ва ўзаро тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ушбу жараённи қитъамиз вакилларидан ташқари Польша ва Канада чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари ҳам кузатиб боришяпти.

Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси ҳам Токио Олимпиадасига йўлланма олишни мақсад қилиб қўйган. Тажриба орттириш ва халқаро алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган мазкур конференциядаги иштирок эса Олимпиада йўлида ташланган қадамлардан бири бўлиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг