UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

30 авг 07:02
Янгиликлар

Футбол

Ўсмир қизларимиз ОЧ саралашидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаши 3-турда Гонконг терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Айни кунларда Осиёнинг тўртта давлатида U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинлари давом этмоқда. Вьетнам мамлакати мезбонлик қилаётган саралашнинг "D" гуруҳи 3-тури доирасида Гонконг ўсмир қизларига қарши майдонга тушган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритишди. Иккинчи бўлимда иккита гол киритган ўзбекистонлик ўсмир қизлар якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва очколари сонини 4тага етказиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги илк учрашувда Вьетнамга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ўзбекистонлик ўсмирлар 2-турда Фаластин ўсмирлари билан дуранг ўйнашган эди – 1:1. Навбатдаги турда, Ўзбекистон терма жамоаси 1 сентябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушишса, сўнгги турда, 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Австралияга қарши ўйнайди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаши.

“D” гуруҳи, 3-тур.

29 август. Ханои, Вьетнам.

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – ГОНКОНГ U-16 – 2:0.

Голлар: Тожинисо Рашидова (52), Диёра Эркинова (77).

Ўзбекистон U-16: Зарина Саидова, Озода Хожиева, Тўраева Маржона, Шахноза Юсупова, Сўғдиёна Алламуродова (Шаҳзода Фозилова, 46), Альбина Бобоқулова, Анора Фармонова, Ильвина Камалиева (Диёра Эркинова, 37), Тожинисо Рашидова (Парвина Шомирзаева, 90), Меҳриёна Тоирова, Мадина Ҳикматова.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг