UZ

Сўнгги янгиликлар

04:09Дастин Порье: "Орзулар ушалиши мумкин" 0 03:48Дмитрий Биволнинг Малик Зинадга қарши жанги муддатидан олдин якунланди + ВИДЕО 0 03:38Ислам Махачев Дастин Порьега қарши! UFC 302 турниридан ОНЛАЙН 0 02:59"Реал" ўзининг 15-чемпионлигини нишонлаган ЕЧЛ оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:49Исроил Мадримов Дмитрий Биволга жанг олдидан омад тилади + ФОТО 0 01:58"Реал Мадрид" "Боруссия Дортмунд"ни енгиб, тарихида 15-маротаба Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди! 0 01:53Отабек Холматовни мағлуб этиб, WBA чемпионига айланган Раймонд Форд ўзининг илк ҳимоя жангини ўтказди 0 01:17Хргович, Бивол, Уайлдер ва бошқалар жанг қиладиган супер бокс оқшомидан ОНЛАЙН 0 19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0

02 авг 15:16
Янгиликлар

Дзюдо, Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензияларимиз яна иккитага кўпайди

Хабарингиз бор, октябрь ойида Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур нуфузли мусобақага жиддий равишда тайёргарлик кўрмоқда. Куни кеча, Халқаро дзюдо федерациясининг кадетлар ўртасидаги рейтинг мусобақалари якуний рўйхати эълон қилинди.

Унга кўра, ўғил болалар ўртасида -66кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Жайҳунбек Назаров, қизлар ўртасида эса -52кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Нилуфар Ермагембетова якуний рейтингга кўра ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этадиган бўлишди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, рейтинг мусобақаларида қатнашган беш нафар ўзбекистонлик ёш дзюдочи Олимпия ўйинлари меъёрини бажарганди. Бироқ, қоидага кўра бир мамлакатдан кўпи билан икки нафар дзюдочи ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этиши мумкин. Ўзбекистон дзюдо федерацияси қарорига кўра айнан Жайҳунбек Назаров ва Нилуфар Ермагамбетова Аргентинадаги мусобақада иштирок этиш учун танлаб олинишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Буэнос-Айрес Олимпиадаси учун лицензиялари сони 33тага етди.

Бугунги кунга келиб III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун терма жамоамиз ҳисобида қуйидаги спорт турларида лицензиялар мавжуд:

Спорт курашлари – 5та
Енгил атлетика - 4
Бокс – 3 та
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Дзюдо - 2 та
Трамполин - 1
Бадиий гимнастика – 1 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Каратэ - 1
Ўқ отиш - 1

Маълумот учун, 2010 йилда илк маротаба Сингапурда ўтказилган ўсмирлар Олимпия ўйинларига Ўзбекистон терма жамоаси 21та лицезния қўлга киритган. 2014 йилги Нанкин Олимпиадасида эса Ўзбекистон спорт делегацияси 28 нафар спортчидан иборат бўлган. Демак, бу борадаги рекорд аллақачон янгиланиб бўлди ва бугунги кунги келиб 33 нафар ўсмирларимиз Олимипия ўйинларида иштирок этиш хуқуқига эга бўлиб улгуришди. Спортчиларимиз ҳали сузиш ва теннис спорт турларида ҳам лицензиялар қўлга киритиш имконига эгалар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг