UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0 15:46Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин 0 15:42Breaking. Ўзбекистон икки нафар россиялик фигурали учувчини маҳаллийлаштирди. Улардан бири Олимпия ўйинлари совриндорининг қайлиғи 0 15:25Фьюри ва Усик ўртасидаги реванш жангининг қачон ўтказилиши маълум 0 15:20Ўзбекистонда Париж Олимпиадаси учун яна бешта лицензия! 0 15:04Расман. Тожикистонлик UFC жангчисининг навбатдаги жанг тасдиқланди + ПОСТЕР 0 14:43"Усик фаолиятини якунлаши керак" - Фроч 0 14:22"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи 0

20 май 07:57
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига навбатдаги лицензия!

Филиппин пойтахти Манила шаҳрида трамполин бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига лицензия берувчи мазкур мусобақада юртимиз шарафини Бобур Аҳмадалиев ва Никита Бабенишевлар ҳимоя қилишмоқда.

Баҳсларда иштирок этаётган Никита Бабенишев ўз тенгдошлари орасида иккинчи натижани қайд этди ва Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу борада биринчи ўринга хитойлик спортчи лойиқ кўрилган бўлса, Япония вакилига Осиё чемпионатининг бронза медали ва Олимпия ўйинларига учинчи лицензия насиб этди.

«Делегациямиз ҳисобига навбатдаги лицензияни қўшиб қўйганимиздан хурсандмиз. Йигитлар ушбу мусобақага узоқ вақт давомида тайёргарлик кўришди. Мураккаб дастур асосида ишладик ва якунда ўз мақсадимизга эриша олдик», – деди терма жамоамиз бош мураббийи, Пекин-2008 Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Екатерина Хилько.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан спортчи ва унинг мураббийи, шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясини табриклайди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон гимнастика федерацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларига гимнастиканинг барча йўналишлари бўйича лицензияларга эга чиқди. Бунга қадар спорт гимнастикасида 2 та, акробатика ва бадиий гимнастикада биттадан йўлланмалар қўлга киритилганди. Энди улар қаторига трамполиндан хам битта йўлланма қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, III ўсмирлар Олимпия ўйинлари шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг