UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

06 апр 23:26
Янгиликлар

Таэквондо, Олимпия ўйинлари

Ўсмирлар Олимпия ўйинларига яна битта йўлланма қўлга киритдик

Таэквондо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туниснинг Ҳаммамед шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро лицензион мусобақада иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.

Бундан бир неча дақиқа олдин Ҳаммамеддан ҳушхабар етиб келди. Баҳсларда -48кг вазн тоифасида жангларда иштирок этаётган Улуғбек Рашидов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль қўлга киритди. Ушбу ғалаба спортчимизга Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани тақдим этди. 

Шуни қайд этиб ўтишимиз лозимки, Улуғбек мусобақа давомида Малайзия, Баҳрайн, Белорусь, Тунис, Корея мамлакатлари вакилларини мағлубиятга учратиб, финалгача етиб келди. Қийин кечган ҳал қилувчи жангда эса у россиялик рақибини  31:28 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада терма жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

-48 кг: Улуғбек Рашидов 

-63 кг: Жасур Жайсунов

-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев 

-49 кг: Мадинабону Маннопова 

-55 кг: Озода Собиржонова  

-63 кг: Феруза Содиқова.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг