UZ

Сўнгги янгиликлар

02:28Янник Синнер - "Уимблдон" чемпиони! 0 02:24"Челси" - клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони! 0 18:48Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер 0 18:24"UFC'дагилар Анкалаев ютқазишини сўраб илтижо қилиб ўтиришганди" - менежер 0 18:06Усик бугунги куннинг энг кучли боксчиси кимлигини айтди 0 17:45Холлоуэй: "Иккита трилогияда 0:3 ҳисобида ютқазган спортчи бўлишни хоҳламайман" 0 17:24Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди 0 17:03Усик ўз фаолиятидаги 5 та асосий воқеани санаб берди 0 16:42"Нима учун йўқ?". Менежер Махачевнинг Топурияга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 16:21"Делла Маддалена — Махачевнинг фаолиятидаги энг қийин рақиб" 0 16:00МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди 0 15:39"Забит ММАга қизиқмай қўйди" - Абдел-Азиз 0 15:18Наоя Иноуэ - Муроджон Аҳмадалиев оқшоми чипталари сотувга чиқди 0 14:57Дана Уайт: "Оқ уйдаги UFC турнирини Трампнинг қизи Иванка ташкил қиляпти" 0 14:36Месси 6 ўйинда 11 та гол урди 0

11 июл 14:22
Янгиликлар

Кураш

Ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 8 та медалга сазовор бўлдилар

Хитой Тайпейининг Тайчжун шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди.
Терма жамоамиз ҳисобига олтин медални эркин кураш бўйича бўлиб ўтган беллашувларда Рустамбек Жўраев (-46 кг) келтирди. Умидли спортчимиз саралаш баҳсларида Таиланд ҳамда Эрон терма жамоалари аъзоларини, ярим финалда эса Шимолий Корея вакилини мағлуб этиб, ҳал қилувчи финал беллашувида қозоғистонлик Нуримбет Атабек улудан 10-0 ҳисобида устун келди.



Мазкур Осиё чемпионатида финалга қадар кечган баҳсларни мағлубиятсиз ўтказган юнон-рим кураши вакиллари Элбек Эргашев (-46 кг) ҳамда Муҳамадқодир Юсупов (-58 кг) кумуш медаль совриндори бўлдилар. 

Бундан ташқари Ислом Илхомов (-42 кг, эркин кураш), Хадича Нажимова (-52 кг, аёллар кураши), Ихтиёр Ботиров (-42 кг, юнон-рим кураши), Муҳаммадали Обиджонов (-54 кг, юнон-рим кураши) ва Парвиз Мўминов (-76 кг, юнон-рим кураши) бронза медаллари билан тақдирландилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг