UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07"Даража борасидан ундан кучлиман". Стивенсон Ломаченкони қўрқоқликда айблади 0 18:45Фьюри Усикни ҳурмат қиладими? Боксчи жавоб берди 0 18:24"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи 0 18:01Фьюрининг отаси нима учун Усикнинг жамоадошига зарба берганини айтди 0 17:39Андрей Рублёв Римда 109-ракеткага ютқазди 0 17:17Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 16:55"Бавария" АПЛдан 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи 0 16:32Фьюри Кличко ва Усикни таққослади 0 16:10Магнус Карлсен кетма-кет еттинчи турнирда ғалабага эришди 0 15:47Майк Тайсон Усик-Фьюри жангига тахмин билдирди 0 15:24"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи 0 15:01Ломаченко Хейнига учралган мағлубиятдан сўнг фаолиятини якунлашни истаганини айтди 0 14:39Мураббий: "Порье Махачевни мағлуб эта олади" 0 14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0

07 сен 11:07
Янгиликлар

Тадбирлар, От Спорти

От заводида ОАВ ходимлари учун пресс тур ташкил этилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ўзбегим отлари” от заводида пресс тур ташкил этилди.

Мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш, унинг моддий-техник ва озуқа базасини мустаҳкамлаш, мазкур соҳа учун мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш орқали наслдор, спорт ва хизмат отларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

«Ўзбегим отлари» от заводи 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, майдони 140 гектардан ортиқ. Завод қадимий от зотлари, жумладан, Ахалтака тулпорларини кўпайтириш ва парваришлашга ихтисослаштирилган. 

Тарихий манбаларда келтирилишича, Ахалтака зотли отлар бундан беш минг йил муқаддам пайдо бўлган. У Осиё халқларининг ёзма манбаларида само тулпорлари, арғумоқ, учқур айғирлар, дея таърифланган. Тошбитиклар, қояларда сақланиб қолган суратларнинг гувоҳлик беришича, Ахалтака арғумоқлари қадимда ҳозирги Фарғона водийси, Хоразм вилояти ҳудудларида учраган. Айни пайтда мазкур турнинг катта қисми Туркманистон ҳиссасига тўғри келади.

Бугунги кунда «Ўзбегим отлари» заводида 560 та от парваришланмоқда. Улар орасида Ахалтака зотидан ташқари, инглиз ва араб зотли отлар ҳам бор. От заводи фаолияти билан танишган бир гуруҳ журналистлар, шу ернинг ўзида Тошкент вилояти ҳокими соврини учун ўтказилаётган от пойгаси мусобақасига ҳам гувоҳ бўлишди.

2 ёшдан 8 ёшгача бўлган тулпорлар 1200 метрдан  2400 метргача бўлган масофага от чоптиришди.  Мақсад Ашуров, Алишер Исматуллаев, Нодир Муҳамматуллаев, Ботир Янгибоев, Акмал Исомиддинов, Хусан Исломов, Алексей Александров каби чавандозлар ғолиб ва совриндорлар сафидан жой эгаллади.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг