UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0

24 окт 22:30
Янгиликлар

Бошқалар

Отабек Эшмаматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

Эшмаматов Отабек Нормуминович Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Эшмаматов Отабек Нормуминович Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари, вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди, деб хабар беради УзА.

О.Эшмаматов Тошкент давлат санъат институтининг (ҳозирги Ўзбекистон санъат ва маданият институти) 2001 йил бакалавр, 2003 йил магистр даражасини олган.

Журналистик фаолиятини 1997 йил Ўзбекистон радиоси “Ёшлар” каналида бошлаган.

Кейинчалик Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Sport” телерадиоканалида шарҳловчи, 1-тоифали мутахассиси, катта муҳаррир, “Mahalla” телерадиоканалида “Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар” муҳарририяти шарҳловчиси, Медиаметрия ва рейтинг сектори бош мутахассиси, “Бадиий-маърифий дастурлар” муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Веб-сайт ахборот таҳририяти масъул муҳаррири лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Olamsport.com сайти Отабек Эшмаматовни янги лавозим билан табриклаб, келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг