UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0

07 май 11:05
Янгиликлар

Бошқалар

Отабек Эшмаматовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Отабек Нормўминович Эшмаматов 42 ёшга тўлди.

Отабек Эшмаматов 1978 йилнинг 7 май санасида Самарқанд вилояти, Нарпай туманида таваллуд топган. Мактабни тугатгач, Тошкент давлат санъат ва маданият институтининг бакалавриат ва магистратура йўналишларида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон радиоси “Ёшлар” радиоканалида муҳаррир сифатида бошлаб, шарҳловчи, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Кейинчалик, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали шарҳловчиси, “Спорт” телеканали “Теледизайн” бўлими катта муҳаррири, “Спорт” телерадиоканали телерадиоэшиттиришлар таъминот хизмати “Компьютер информация ва медиатехнология” бўлими биринчи тоифали мутахассиси, катта муҳаррири, “Спорт” телерадиоканали “Махсус лойиҳалар, медиатехнология ва медиаметрия” студиясининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Машъал” радиоканали “Спорт дастурлари” муҳарририяти бош муҳаррири, “Mahalla” телерадиоканали, “Маhalla” радиоси “Ижтимоий-ҳуқуқий дастурлар” муҳарририяти шарҳловчиси, Медиаметрия ва рейтинг сектори бош мутахассиси, “Mahalla” телерадиоканали “Бадиий-маърифий дастурлар” муҳарририяти бош муҳаррири ўринбосари, катта муҳаррир, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Веб-сайт ахборот таҳририяти масъул муҳаррири лавозимларида хизмат кўрсатган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг Матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлига жамоаси Отабек Эшмаматовни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этган ҳолда оилавий бахт ва келгуси фаолиятида ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб қолади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг