UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

27 дек 09:20
Янгиликлар

Дзюдо

Отабек Ҳусанов: Олимпиада медалини ҳам қўлга киритишимга ишонаман

Пойтахтимизда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз ғолибларини аниқлади.

Унда юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 800 нафарга яқин ёш дзюдочилар жами 20 та вазн тоифасида куч синашдилар.

Шиддатли баҳсларга бой ўтган мамлакат биринчилигида -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номни қўлга киритган ва «Энг чиройли усулни қўллаганлиги учун» махсус номинациясида ғолиб топилган Отабек Ҳусановни суҳбатга тортдик.

Отабекнинг яна бир муваффақияти шундаки, у чемпионат давомида барча рақибларини Ippon баҳоси билан мағлубиятга учратиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.

–Болалагим бошқа тенгдошларим, синфдошларимдан фарқли ўтаяпти. Сабаби кичкиналигимдан машғулот заллари, кимоно ва дзюдо мусобақаларини таҳлилига бағишланган суҳбатлар ичида улғаймоқдаман, десам муболаға бўлмайди.

Отам Отамурод Ҳусанов – мураббий, дзюдо бўйича ёшларга сабоқ бериб келади. Айнан 5-6 ёшимдан бошлаб отамнинг қўли остида шуғулланишни бошлаганман. Бир неча йил фақат чигал ёзди машғулотларини бажарардим. Бу кўпам ёқмасди. Татамида ўзимни синаб кўргим келарди. Вақт ўтиши билан ҳаммаси секин-секин бўлар экан. 2018 йил Республика Олимпия захиралари коллежи дзюдо бўлимига ўқишга қабул қилиндим. Мураббийларим Суннатило Файзиев ва Наврўз Жўрақобиловлар билан бирга ўз устимда тинимсиз ишлаб, мусобақаларга тайёргарлик олиб бораяпман. Битта усулни йиллаб ўрганишимизга тўғри келган пайтлар ҳам бўлган. Ҳозир ҳам шундай. Мураббийим қайта қайта ўрганиш, сабрли бўлишни кўп айтадилар.

Биласизми, авваллари мусобақаларда иштирок этиш, Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва келажакда олимпиада ўйинлари ғолиби бўлиш ҳақида ўйласам, бу тасаввуримда қандайдир узоқ йўл ва қоронғу рангларда кўринар эди.

Муҳтарам Президентимиз ёшларга, айниқса ёш спортчиларга жуда катта имкониятлар ва шароитлар яратиб бермоқда. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, 2018 йил Самарқандаги «Мароқанд» халқаро турнирида, 2019 йил Қозоғистондаги “Nur Sultan cup” халқаро турнирида ва юртимизда ўтказилган бир нечта турнир ҳам чемпионатларда ғолибликни қўлга киритдим.

Энди орзуларим ва мақсадларим кўз олдимда аниқ ва ёруғ гавдаланади.

Келажакда олимпиада ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпиони бўлишимга ишонаман. Бу ютуқлар эса ўз устимда тинимсиз ишлаш ва машаққатли меҳнатлар эвазига қўлга киритилишини ҳам яхши ҳис қилаяпман.

Тенгдошларимга ҳам шуни маслаҳат бераман. Спортга қизиқасизми, келажакда улкан ютуқларни киритмоқчимисиз? Унда шуғулланишни бугундан бошланг. Қийинчилик, мағлубиятлардан қўрқманг. Қийинчилик ва мағлубиятларсиз ҳеч бир ютуққа эришиб бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг