UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0

07 мар 17:19
Янгиликлар

Бошқалар

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерациясига раҳбар этиб сайланди

Маълумки, бутун дунёда триатлонга бўлган қизиқиш аввалдан юқори бўлган.

Бироқ, мамлакатимизда ушбу спорт фаолияти деярли тўхтаб, Ўзбекистонда триатлон тараққиёти ривожланмай қолганди. Бугунга келиб шахсан муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан барча спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун, 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб Ўзбекистон триатлон федерацияси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» амалий спорт турлари маркази директори Шавкат Исматуллаев ҳисобот берди.

Сўнг кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлаш жараёнига ўтилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Муҳаммадалиевич Умаров номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, О.Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди. Қолаверса, О.Умаровнинг биринчи ўринбосари лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров номзоди илгари сурилиб, бу инсон ҳам бир овоздан янги лавозимга сайланди. 

Менга мана шундай имконият берилганидан мамнунман. Юртимизда триатлон спортини ривожлантиришга, унинг оммавийлигини таъминлашга бор куч-ғайратимни ишга соламан. Юртимизда истеъдодли спортчилар кўп. Ўйлайманки, уларни саралаб олиб, жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишлари ва совриндорлар қаторидан жой олишларида тажрибам ас қотади. Биз келажакда Токио Олимпиадасига йўлланма олибгина қолмасдан, совриндорлар қаторидан жой оладиган атлетлар тарбиялашга ваъда берамиз”, – дейди Фаррух Носиров.

Йиғилиш давомида МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов ҳам триатлон спортининг фаолиятига тўхталиб ўтди.

Тан олиш керак, охирги пайтлар триатлон бўйича мақтангудек натижалар йўқ. Шу боис Олимпия ўйинлари дастурига киритилган ушбу спорт турини янада ривожлантириб, спортчиларнинг шуғулланишлари учун замонавий моддий-техник базани яратиб берамиз. Ўйлайманки, ушбу спорт тури бўйича келажакда жаҳон ареналарида муносиб иштирок этадиган атлетлар етишиб чиқади”, – деди Умид Аҳмаджонов.

Шунингдек, конференция давомида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, триатлон бўйича Осиё кубоги кумуш медали соҳиби Шоҳруҳ Юнусов сўзга чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг