UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

22 ноя 17:27
Янгиликлар

Бокс/ММА, Кураш

Отабек Умаров, Хабиб Нурмагомедов ва GFC мутасаддилари иштирок этган матбуот анжумани қандай ўтди? (ФОТО)

Теглар :  GFC 20
Эртага Тошкентда илк бор ММА бўйича GFC 20 турнири бўлиб ўтади.

GFC 20 турнири олдидан ташкил этиладиган матбуот анжумани “Форумлар саройи“да бўлиб ўтмоқда. Тадбирни Ўзбекистон ММА ассоциацияси президенти Отабек Умаров очиб берди.

У юртимизда ММАга эътибор алоҳида бўлишини қайд этиб ўтди. 

Анжуман давомида Хабиб Нурмагомедов, Абдулманап Нурмагомедов ва бошқалар иштирок этишди. 

-ММА ҳамжамияти Ўзбекистонга нигоҳ қаратди. Хабибнинг келиши ҳам эътиборни кучайтирди. Келажакда ҳам юртимизда шундай йирик турнирлар ўтказиладими? 

-Мен яна бир бор GFC 20 турнирини Тошкентда ўтказишга рози бўлганликлари учун раҳмат айтаман. Бу бошланиши. Келажакда дунё миқёсида ўзбек спортчиларини кўтарилиши учун, тажрибали инсонлар билан бирга ривожлантирмоқчимиз. Келажакда юртимизда, ҳар бир вилоятларда йиғинлар ўтказиш, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда иштирок этишни мақсад қилиб қўйганмиз. Бундан кейин ҳам катта мусобақаларни Тошкентда ва бошқа вилоятларда ўтказишни мақсад қилиб қўйганмиз. 

Хабибга савол: Ўз жангларингиздан бирини "Ҳумо Арена"да ўтказган бўлармидингиз?

-"Ҳумо Арена" UFC ўтказиш учун мос келади. Масалан, Москвада 11 минг киши сиғадиган ЦСКА Аренада ўтказдик. "Ҳумо" эса жаҳон савиясидаги арена ва унга 12 минг одам сиғади. У ерда бемалол йирик мусобақаларни ўтказса бўлади. Агар UFC жангни шу ерда ташкил этса, мен албатта шу ерда жанг қиламан. Агар келажакда Ўзбекистон ММА федерацияси бу борада UFC билан келиша олса, мен жон-жон деб бу ерда жанг қилган бўлардим. Доғистонда бундай савиядаги арена йўқ. Шунинг учун, "Ҳумо"да жанг қилишга қарши эмасман. 

Тасс муҳбири: Сиз нафақат GFC, балки бошқа промоушенлар билан ишлаш ниятингиз борми?

Отабек Умаров: Биз юртимизга бошқа юлдузларни ҳам таклиф қилмоқчимиз. Улар нафақат фахрий меҳмон, балки жанг қилиш учун ҳам Ўзбекистонга келишади. 


-Хабиб, бундай меҳмондўстликдан сўнг сен қандай қилиб вазн ташлай оласан?

-Кеча биз меҳмон бўлдик ва диета ҳақида гаплашдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вазн ташлаш қийин. Аммо, ҳали вазн ташлаш учун ҳали вақт бор. Вақти келганида мен диета тутишни бошлайман ва вазнимни тўғирлаб оламан. 15 йилдан буён вазнимни ушлаб келаман. Агар буни амаллай олмаганимда, чемпион бўлмасдим. Ўзбекистонда ширин овқатлар жуда кўп ва мен хеч қаерда бундай мазали овқатлар емаганман. Барчаси юқори савияда.


-GFCдаги ўзбек спортчилари ҳақида

GFC промоушени президенти: Лигамизда ўзбекистонлик чемпион Лилия Шакирова бор. Унга ўз имкониятини янги вазн тоифасида синаб кўришни таклиф қилганмиз. Шунингдек, бошқа ўзбек йигитлари билан ҳам шартномамиз бор. Келажакда уларни бошқа жанг оқшомларимизга ҳам таклиф қиламиз. Улар ғалаба қозонишса, келажакда чемпионлик жангларида қатнашишлари мумкин бўлади.


-Ўзбекистонлик спортчиларнинг тайёргарлик жараёни қандай бўлди?

Суннат Илёсов: Тайёргарлигимиз жуда яхши ўтди. Йигитлар жангга тайёр. Кайфият жуда яхши. Бизга мухлислик қилаётган юртдошларимизни ғалабалар билан хурсанд қиламиз. 


-Фрэнк Мирнинг юртимизга ташрифи қандай содир бўлди?

-Мен кўплаб мамлакатларда бўлганман. Ўзбекистонга илк маротаба ташриф буюрдим. Ўйлайманки, бу ерда бир-биридан қизиқ жангларни томоша қиламан.


Отабек Умаров: Биз мартабали инсонларга таклифнома жўнатганман. Кўпчилик вақтига қараб юртимизга ташриф буюрди. Мамлакатимизга шунингдек Рой Жонс ва Жефф Монсон ҳам ташриф буюришган. 


-Суннат Илёсовга савол, сизда  мураббий сифатида орзуингиз ушалмоқдами? 

-Бундай шароитларни кўриб, ўзим ҳам жанг қилгим келмоқда. Эртанги жангда спортчиларимизга омад тилайман. 


Бироздан сўнг анжумандан фотогалерея ва видеолавҳалар эътиборингизга ҳавола қилинади. 



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
23 ноя 04:26:30
Sherzod Akbarov SherZone
Нега ufc даги хамюртимиз хакида хеч нарса дейилмади? Йоки у хам хамма катори инстаграмда мма президентини #хештег куйиб «пахта» билан узига этибор каратиши керакми?
   
22 ноя 23:34:15
Albatros
Ким ёзди мантни ғиж-ғиж хато
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг