UZ

Сўнгги янгиликлар

11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0

10 дек 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Умаров халқаро спорт ташкилоти вице-президентлигига тавсия этилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтган мажлисда ташкилот олдида турган бир қатор муҳим вазифалар, келажакдаги режалар муҳокама қилинди.

Кун тартибидан 16 декабрь куни Ўмон давлатининг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Бош ассамблеясига тайёргарлик кўриш, ушбу тадбирда бўлиб ўтадиган ООК раҳбарияти таркибига, хусусан, ташкилот вице-президентлигига Ўзбекистон томонидан таклиф этиладиган номзодни кўриб чиқиш, қолаверса, “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг ижросини таъминлаш каби масалалар ўрин олди.

Маскатда бўлиб ўтадиган Бош ассамблеяда аввало 2030 йил бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига мезбон давлат аниқланади. Шунингдек, халқаро ташкилотга вице-президентлар сайланиб, 2025 йил бўлиб ўтадиган IV ёшлар Осиё ўйинларининг мезбон мамлакати, яъни Ўзбекистон томони билан шартнома имзоланади.

Ҳозирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси зиммасида турган масъулият ҳар қачонгидан юқори. Зеро, 2025 йилги IV ёшлар Осиё ўйинларига илк бора Ўзбекистон, аниқроғи Тошкент шаҳри мезбонлик қилади. Ушбу тадбирга юқори савияда тайёргарлик кўриш, бу жараёнда Осиё Олимпия Кенгаши билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ғоятда муҳим аҳамият касб эади.

Ижроқўм йиғилишида ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, спорт ва ташкилотчилик борасида улкан салоҳиятга эга ҳамюртимиз Отабек Умаров номзоди Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари сурилди. Маълумки, Отабек Муҳаммадалиевич Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда мамлакат ММА ассоциациясидаги фаолияти орқали юртимизда ушбу спорт турларининг ривожини янги босқичга кўтаришга эришди. Тадбирда сўз олганлар бу борада энг муносиб номзод танланганини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Маълумот учун, Осиё Олимпия Кенгашида жами 10та вице-президент фаолият кўрсатади. Уларнинг 5 нафари қитъадаги минтақалар бўйича иш олиб борса, қолган ярми Осиё қитъасида ўтадиган 5та йирик комплекс мусобақалар, яъни ёзги Осиё ўйинлари, қишки Осиё ўйинлари, Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари, соҳил Осиё ўйинлари ҳамда ёшлар Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга масъул ҳисобланади. 16 декабрь куни Маскатда бўлиб ўтадиган Ассамблеяда келгуси йилдан бошлаб ўтказиладиган комплекс мусобақаларга мезбонлик қилувчи мамлакатлар ООК вице-президентлиги учун ўз номзодини илгари суриш имкониятига эгалар. Шу тариқа Ўзбекистон илк бор 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши эвазига ушбу нуфузли ташкилот раҳбариятига ўз вакилини номзод қилиб кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, Ижроқўм йиғилишида Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари дирекциясининг директори ҳам сайланди. Ушбу масъулиятли лавозимга МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бир овоздан маъқулланди.

Йиғилишда МОҚ раҳбари юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда бу борада кенг кўламли ишларни амалга ошириш, Қашқадарё вилоятида ўтган беллашувлар мисолида селекцион турнирлар орқали терма жамоа учун иқтидорли ёшларни саралаш каби масалаларга ҳам урғу берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг