UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ҳам UFC 302 турнирига келди + ФОТО 0 07:41Хабиб яна UFC'да! + ФОТО 0 07:20Махачев Порьега қарши жангидан олдин ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида пост қолдирди 0 07:01UFC 302. Роман Копилов бразилиялик мағлубиятсиз жангига қарши октагонга чиқди 0 06:49UFC 302. Жаилтон Алмейда навбатдаги жангини ўтказди 0 05:40Хргович, Бивол, Уайлдер ва бошқа юлдузлар Саудия Арабистонида рингга чиқди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 05:36Чжилей Чжан кутилмаганда Деонтей Уайлдерни нокаутга учратди! + НОКАУТ ВИДЕОСИ 0 05:10Breaking! Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев жангининг янги санаси ва манзили эълон қилинди 0 04:53Филипп Хрговичнинг Даниель Дюбуага қарши жанги саккизинчи раундда якунланди 0 04:30Доғистон фарзанди Ислам Махачев ва Америка бриллианти Дастин Порье жанг қиладиган, Хабиб UFC'га қайтадиган "Prudential Center" аренасидан илк ГАЛЕРЕЯ 0 04:09Дастин Порье: "Орзулар ушалиши мумкин" 0 03:48Дмитрий Биволнинг Малик Зинадга қарши жанги муддатидан олдин якунланди + ВИДЕО 0 03:38Ислам Махачев Дастин Порьега қарши! UFC 302 турниридан ОНЛАЙН 0 02:59"Реал" ўзининг 15-чемпионлигини нишонлаган ЕЧЛ оқшомидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:49Исроил Мадримов Дмитрий Биволга жанг олдидан омад тилади + ФОТО 0

20 фев 19:42
Янгиликлар

Дзюдо

Ўтган йилги Дюссельдорф турниридаги иштирокимиз қандай бўлганди?

Эртага Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олади.

Хабар берганимиздек, ушбу мусобақасида дунёнинг 120 давлатидан жами 718 дзюдочи, улар қаторида 15 нафар ўзбекистонлик спортчи турнир медаллари ҳамда Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқади. 

Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасининг ўтган йилги Дюссельдорф "Катта Дубулға" турниридаги иштироки ҳақида маълумот берамиз. 22-24 февраль кунлари оралиғида ўтказилган Düsseldorf Grand Slam 2019 турнирида курраи заминимизнинг 98 давлатидан жами 721 дзюдочи, улар қаторида Фарҳод Тўраев бош мураббийлигидаги 10 нафар ўзбекистонлик полвонлар ҳам иштирок этган эди. 

Афсуски, ўшанда Дюссельдорф татамилари дзюдочиларимиз учун омад келтирмаганди. Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Диёрбек Ўразбоев (-60 кг) бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида кореялик Харим Лига имкониятни бой берган ва иштирокини 7-ўринда якунлаганди. -66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Артём Штурбабин ўзининг учинчи учрашувида бошқа бир кореялик дзюдочи Ким Лим Хванга ютқазиб қўйган эди. -73 кг вазндаги Ғиёсжон Бобоев учинчи беллашувида германиялик Антони Зингдан енгилганди. 

Камолиддин Расулов (-81 кг) илк даврада германиялик Никлас Блоечлга, Давлат Бобонов (-90 кг) учинчи босқичда сербиялик Александр Куколжга, Муҳаммадкарим Хуррамов (-100 кг) иккинчи беллашувида нидерландиялик Йелле Сниппега ютқазиб қўйганди. 

-100 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган иккинчи вакилимиз Шерали Жўраев эса илк даврада қозоғистонлик Виктор Демьяненкога ютқазган эди. +100 кг вазнда татамига чиққан Бекмурод Олтибоев чорак финалда япониялик Юсей Огавадан, бронза йўлидаги ўтиш баҳсида эса австриялик Стефан Хегйидан енгилганди. Ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган Диёра Келдиёрова (-52 кг) биринчи даврада германиялик Натали Роувиерега, Нодира Йўлдошева (-78 кг) эса португалиялик Патрисиа Сампайога имкониятни бой бериб, турнирдаги иштирокини тўхтатганди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоасининг Дюссельдорф-2019 турниридаги энг яхши натижаси 7-ўрин бўлган эди. Диёрбоек Ўразбоев ва Бекмурод Олтибоев кучли еттиликдан жой олганди.  

Ўйлаймизки, эртадан бошланадиган Düsseldorf Grand Slam 2020 турнирида бир эмас, бир неча дзюдочимиз шохсупага кўтарилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг