UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0 13:24U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда 0 13:03Али Абдель-Азиз 2024 йилда кимлар UFC чемпиони бўлиши мумкинлигини айтди 0 12:42Алекс Перейра ўзини Исраэль Адесанья билан таққослади 0 12:11Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси икки карра Осиё ва Океания кубоги соҳибига айланди! 0 11:50Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди 0 11:25Богдан Гусков UFC рейтингига киритилганидан сўнг нималар деди? 0 10:55Диёра Келдиёрованинг Япониядаги машғулотлари давом этмоқда + ФОТО 0 10:30Пара енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди 0 10:05«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин 0 09:45"Tashkent City Women's Professional Cycling Team" жамоаси аъзолари "Tour of the Gila-2024" кўп кунлик пойгасидаги иштирокини якунлади 0 09:20Исроил Мадримов Теренс Кроуфордга қарши жангга тайёргарликни «Янгиобод»да бошлади + ФОТО 0 08:55MPL 9 нинг тўлиқ карди эълон қилилнди + ПОСТEР 0

17 июн 20:21
Янгиликлар

Гимнастика

“Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси гимнастика федерациясига раҳбар бўлди

Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. 

Унда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов (онлайн), МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов, Гўзал Мўминова бошчилигидаги федерация мутасаддилари, гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаблари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни Ойбек Омилович очиб берар экан, даставвал конференция моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди. Хусусан, федерациянинг аввалги раҳбари бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раис сайлаш конференция кун тартибидаги асосий масала эканини таъкидлади.

МОҚ Бош котиби ушбу лавозимга федерация бош ҳомийси “Ўзавтосаноат” АК бошқарув раиси Рўзиқулов Улуғбек Убайдуллаевич номзодини илгари сурди. Конференция қатнашчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва У.Рўзиқулов Ўзбекистон гимнастика федерациясининг раиси этиб сайланди.

Ўз навбатида, Рўзиқул Убайдуллаевич билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, Президентимизнинг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал этиш, гимнастика ривожини янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар қилишини таъкидлади. 

Шунингдек, у ҳудудларга эътиборни янада кучайтириш, вилоятлардаги моддий-техник базани кучайтириш, спортчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш каби масалаларга ҳам тўхталди.

Тадбир давомида федерация раисининг биринчи ўринбосари Гўзал Мўминова Президент Қарори бўйича федерация миқёсида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Ш.Маҳмудов федерация раҳбарини янги лавозимга сайлангани билан табриклаб, унга спортчиларимизнинг Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларида муносиб иштирокларини таъминлаш каби масъулиятли вазифаларни бажариш йўлида куч-қувват тилади. 

Шунинг билан, федерациянинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг