UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

26 дек 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксчилари Озарбайжондаги турнирдан медаллар шодаси билан қайтишди

Теглар :  Бокс
Озарбайжонда ёшлар ўртасида бокс бўйича «A.Agalarov Cup-2017» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Боку шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Сардор Камолмирзаев (-49 кг), Самандар Холмуродов(-52 кг), Абдумалик Халаков(-56 кг), Ҳалим Утегенов(-60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов(-64 кг), Мангуберди Абдурасулов(- 69 кг), Наво Тамазов(-75 кг), Жамшидбек Худойберганов(-81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов(- 91 кг), Тимур Отабоев(+91) каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилди.

Мусобақада Ҳалим Утегенов ва Жаҳонгир Раҳмонов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, финалга қадар ўтган жангларда зафар қучган Сардор Камолмирзаев ва Жавоҳир Тоғаймуродов иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, боксчиларимиздан Наво Тамазов, Тимур Отабоев ҳамда Самандар Холмуродов терма жамоамизга бронза медални келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иккитадан олтин ва кумуш ҳамда уч бронза медални қўлга киритиб, умум жамоа ҳисобида мезбон давлатдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. учинчи ўринда эса Украина боксчилари қайд этилди.

Image may contain: 12 people, people smiling, people standing


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг