UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

25 июн 10:10
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбек дзюдосининг истиқболли режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Спортга ихтисослашган кўплаб оммавий ахборот воситаларининг нигоҳи Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ташкил этилган матбуот анжуманига қаратилди.

Унда Ўзбекистон дзюдо федерациясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти, олдиндаги режалар ва куни кеча дзюдо ҳақида эълон қилинган Президент қарори бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари, Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, ўзбек дзюдосининг жонкуяр вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Ойбек Касимов давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган муҳим қарорга шарҳ берар экан, бу ҳужжат келгусида ўзбек дзюдосининг янги зафарлари учун асос бўлишини таъкидлади. Шунингдек, унда ёш дзюдочиларни селекция қилиш ва ушбу спорт тури оммавийлигини ошириш бўйича кўрсатилган тизимга алоҳида тўхталиб ўтди. Унга кўра, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва ундан сўнг интернатларда дзюдо таълимининг жорий этилиши келажакда ўз самарасини кўрсатади.

Шундан сўнг Азизжон Камилов сўнгги 6 ой давомида Ўзбекистон дзюдо федерациясида амалга оширилган ишлар, терма жамоамизнинг ўтган мусобақаларда қайд этган натижалари, олдиндаги режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Бу йил мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик мавзуси кун тартибидан алоҳида ўрин эгаллади.

Қолаверса, Азизжон Якубжанович Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Мактабларда дзюдо” лойиҳаси, қисқа муддат ичида 13 ҳудудда барпо этилган енгил конструкцияли дзюдо залларининг фаолияти ҳақида тўхталиб, бу борада олиб борилаётган ишлар Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришга ёрдам беришини таъкидлади.

Тадбир давомида Аваз Каримов ҳамда Шерзод Ташматов ҳам сўз олиб, дзюдочиларимиз қайд этаётган натижалар, жаҳон чемпионатига Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда МОҚ томонидан олиб борилаётган тайёргарлик ҳақида қўшимча қилишди.

Шундан сўнг ОАВ ходимлари анжуманда кўтарилган мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Унда Азизжон Камилов Президент Қарори асосида фаолият олиб борадиган дзюдо академияси, терма жамоаларимизнинг олдинда турган Ислом бирдамлиги ўйинлари ва жаҳон чемпионатига энг оптимал таркибларда тайёрланиши ҳақида гапириб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг