UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0

04 июн 09:09
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек футбол клублари Туркия, Озарбайжон ва бошқа мамлакат жамоалари билан битта турнирда қатнашиши мумкин

Теглар :  Футбол
Гап шундаки, Туркия футбол федерациясининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман туркий давлатлар ўртасида футбол турнири ташкил қилиш ташаббусини билдирди.

У бўлажак мусобақани "Турон Кубоги" деб номлашни таклиф қилган. Мазкур ғояни амалга ошириш борасидаги биринчи қадам турнирни ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганидир.

Гюркан Теоманнинг фикрича, янги мусобақа клубларга халқаро ўйинлар тажрибасини ошириш учун ёрдам беради ва молиявий жиҳатдан фойдадан холи бўлмайди. 

"Бу жамоаларнинг ички чемпионатлардаги натижаларига таъсир қилмайди, иштирокчи клубларнинг телетрансляция ва хомийлардан оладиган даромадини кўпайтиради. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги муносабатларни яхшилайди", - деди функционер.

Ушбу режа амалга ошса, турнирда Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Кипр клублари, шунингдек, бошқа давлатларнинг туркий халқлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг