UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Энди Емельяненкога ким рақиб бўлиши мумкин?0 17:35Кербер Дубайдаги турнирдан сўнг яна рейтингда биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин1 16:55Сербиядаги легионеримизнинг жамоаси янги йилдаги илк учрашувда мағлуб бўлди0 16:09Ўзбек жанг санъати оммалашмоқда0 15:30Тсонга фаолиятидаги 400-ғалабасини қўлга киритди0 15:00Фазлиддин Ғоибназаровнинг мураббийи: "Ўзбекистонга чемпион сифатида қайтишга ҳаракат қиламиз"1 13:57Федор Емельяненко: "Мэттга тезроқ соғайиб кетишини тилайман"0 13:16Японияда қишги Осиё ўйинлари бошланди, мусобақада биздан кимлар иштирок этади?1 12:51“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers”. Жанглардан ФОТОГАЛЕРЕЯ2 12:20Ғоибназаровга Боб Арумдан ташқари Оскар Де Ла Хойя ҳам қизиқяпти2 11:42Хаби Алонсо миллий чемпионатларда 500-учрашувини ўтказди0 11:25Омонмуродова Winter Moscow Open 2017 турнирида3 11:00Федор Емельяненконинг жанги қолдирилди0 10:45Максим Шацких шогирдлари сешанба куни "Аякс" билан ўйнашади0 10:10Жўрабек Анталиядаги турнир саралашини ғалаба билан бошлади2

01 дек 12:29
Янгиликлар

Ўзбек Кураши Олимпиада ўйинларига киритиладими?

Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларга қизғин тайёргарлик кетмоқда.

Ҳар бир вилоятда номзодлар ўз тарафдорлари билан сайловолди учрашувлари ўтказиб, дастурларини тақдим этишяпти. Халқимиз бу жараёнда фаол иштирок этаётгани уларнинг сиёсий билими тобора ортгани, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси юқори эканини англатади.

Спорт журналисти эканимдан келиб чиқиб, эътиборимни тортган жиҳат шу бўлди – у ҳам бўлса, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуродов дастурида спортга оид алоҳида банднинг борлиги. Тўғри, ушбу соҳа мамлакатимизда жуда яхши ривожланган. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун жуда катта куч ва эътибор қаратган эди. Айнан ана шу эзгу ғояларни жадаллик билан давом эттиришни мақсад қилган Сарвар Отамуродов ўз дастурида “Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт қудратли бўлур”, “Баркамол авлод – миллат таянчи” тамойиллари асосида турли соҳаларида бир қатор вазифаларни амалга оширишини ният қилганини билдирди. Номзод дастурида миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида Халқаро кураш федерацияси ҳамда Халқаро олимпия қўмитаси билан алоқани ҳар томонлама мустаҳкамлаш масаласи устувор вазифалардан бири этиб белгиланганини кўриш мумкин. Шу боис партия миллий курашни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, курашчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сафини кенгайтириш, кураш билан шуғулланиш учун ёшларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор тадбирлар, мусобақалар ўтказиб келмоқда.

Ўзбек кураши ҳақида гап кетганда, бундан ўн йиллар муқаддам ушбу спорт турини оммавий ахборот воситаларида пешма-пеш ва кенг ёритиш анъанага айланганини эслаш кифоя. Сўнгги йилларда мана шу эътибор бироз сусайгандек. Яқинда Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини матбуот нашр­ларимиз фақат хабар тарзида ёритгани эътиборимни тортди. Чемпионатни ёритиш учун мамлакатимиздан бирорта ҳам журналист бормагани қизиқ. Терма жамоамиз ёшлари чемпионатнинг энг яхши жамоаси, деб топилди. Авваллари камида икки-уч нафар мухбир ёки телеоператор жаҳон чемпионатларини воқеа жойидан кузатиб, туркум репортажлар тайёрлаб қайтарди. “Sport” телеканалининг сунъий йўлдош орқали ушбу мусобақадан репортаж тайёрлаш имконияти ҳам бор эди. Негадир бунга ҳафсала қилинмади.

Уч йил аввал олимпия спорт турларини ривожлантириш талаби билан уч босқичли спорт тизими мусобақалари дастуридан кураш ва белбоғли кураш ҳам чиқариб ташланган эди. Ўтган йилдан бошлаб бу турлар яна дастурга киритилди ва мусобақалар бошланганидан қувондик.

Аслида миллий спорт туримизни ўзимиз қадрлашимиз керак. Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун Япония каратэ учун, Жанубий Корея таэквондога жонбозлик қилгандек қайғуришимиз керак. Ҳиндистонда ўтказилган Халқаро кураш ассоциациясининг XVI конгрессида Тошкентда 2017 йил Ислом Каримов хотираси учун халқаро турнир ташкил этиш ташаббуси билан чиқилгани ва бу бир овоздан маъқуллангани кишини жуда ҳам хурсанд қилди. Демак, яна ишлар жадаллашяпти.

Кураш аждодларимиз томонидан яратилган миллий қадрият ҳисобланади. Уни авайлаб-асрашимиз, келгуси ривожи учун жон койитишимиз керак. Халқаро кураш академияси ишини жонлантириш, нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунё бўйлаб унинг оммалашишига катта сармоя ажратилиши лозим. Тўғри, кураш ёпиқ иншоотларда ўтадиган Осиё ўйинлари (2017 йил, Туркманистон, Ашхобод), ёзги Осиё ўйинлари (2018 йил, Индонезия), Осиё соҳил ўйинлари дастурига расман киритилди. Бу борада дастлабки қадамлар ташлангани рост бўлсин.

Бугун кураш спорт тури сифатида дунё миқёсида эътироф этилмоқда. Бу халқимизнинг катта ютуғи, бахти ва ифтихори, – деди Ўзбекистон полвонлар миллий маркази раиси Норқули Юсупов пойтахтимизда ташкил этилган миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбатида. – Кураш халқаро ассоциациясининг 130 га яқин давлатда федерациялари ишлаб турибди. Миллий курашимизнинг аёллар ва ўсмирлар ўртасида ҳам оммалашаётгани уни Олимпия ўйинлари сафидан ўрин олишига имкон яратади. Бу муваффақиятлар, албатта, ҳар биримизни ғурурлантиради.

Курашнинг Олимпия ўйинлари дастурига кириши ҳозирча бир орзу, холос. Аммо тинимсиз ҳаракат орқали бунга эришиш мумкин. Шу кунларга етиш, Олимпия оиласида кураш мусобақаларини кўриш барчамизга насиб этсин!

Фазлиддин САТТОРОВ

“News Arena” газетасининг 29-сонидан (2016 йил) олинди

Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1   
02 дек 09:18:17
КОНЪСУЛ
Мақолада кўраш спорт турини олимпиада уйинлари дастурига киритишда қандай талабларни бажариш лозимлиги, қаерда ва ким томонидан мақулланиши, қай тартибда тарғиботни олиб боришлик ва нечанчи йилларда олимпиада дастурига киришига эришишимиз мумкин каби аниқ факт ва рақамлар билан ёритиш лозим эди мақолани. Қуруқ фалсафий фикр билан обқочмасдан.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг