UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

10 янв 14:16
Янгиликлар

Кураш

“Ўзбек курашининг тарихи, бугуни ва истиқболи” мавзусида конференция ўтказилди + ФОТО

Пойтахтимизда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан “Ўзбек курашининг тарихи, бугуни ва истиқболи” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Бу ҳақида Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда миллий уч ярим минг йиллик тарихга эга спорт туримизнинг халқаро майдондаги ривожи, уни оммалаштириш, мамлакатимизда курашни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар ўртага ташланди.

Конференция делегатлари 2019 йил декабр ойида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турининг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тадбирда шунингдек, Ўзбекистон Кураш федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, ҳамкорликда ўқув-методик адабиётлар ва илмий-тадқиқотлар амалга ошириш, биргаликда дарсликлар яратишни кўзда тутилган.

Конференцияда ўзбек курашини ривожлантириш ва истиқболига доир долзарб масалалар юзасидан соҳанинг етук мутахассислари, федерация вакиллари ва фахрий курашчиларнинг илмий маърузалари тингланди. 

Унда хусусан, курашнинг жанговор йўналишини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш ҳақида таклифлар илгари сурилди. Бу борада мутахассислар 11 январь куни “Сағбон” спорт мажмуасида ўтадиган амалий машғулотларда маҳорат сабоқларини ўтказишлари айтиб ўтилди.

Мазкур анжуманда бир қатор вазирлик ва ташкилотлар иштирок этишиб мамлакатимизда Ўзбек курашини янада оммалаштириш юзасидан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикрлар алмашдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг