UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Элина Свитолинада кутилмаган мағлубият 0 12:13"Кальяри" Шомуродовни олиб қолмоқчи. "Рома" терма жамоамиз сардорига нарх белгилади 0 11:52Собиқ UFC чемпиони Лига билан яна 8 та жанг учун шартнома имзолади 0 11:31Лицензия учун сўнгги имкониятдан фойдаланадиган аёллар кураши жамоамиз таркиби маълум 0 11:10Ига Свёнтек Мадрид WTA 1000 турнири учинчи даврасига чиқди 0 10:49Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланиб, 3-тур бошланади 0 10:28Магомед Курбанов Виржил Ортис - Тим Цзю жанги учун захира варианти бўлишга тайёр 0 10:07Қирғизистонлик курашчи лицензион турнирда қозоғистонлик рақибига шапалоқ туширди + ВИДЕО 0 09:46Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди 0 09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0

31 авг 16:47
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Кураш, Гимнастика, Теннис, Қиличбозлик, Велоспорт, Ўқ отиш, Дзюдо, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Эшкак эшиш, Бошқалар, Тадбирлар, Шахмат, Футбол, Болалар спорти, Волейбол, Гандбол, Каратэ, Кикбоксинг, Муайтай, От Спорти, Регби, Стол тенниси, Формула-1, Токио-2020

Ўзбек спорти: 25 йил ичидаги 25 та қизиқарли факт

Мамлакатимиз 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратила бошланди.


Эътиборингизга Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб, ўзбек спортида 25 йил ичида қайд этилган 25 та қизиқарли фактлар ва ютуқларни тақдим этамиз:



- 1993 йилда Ўзбекистон Халқаро Олимпия қўмитаси аъзолигига қабул қилинди.


- 1994 йил – Ўзбекистонлик футболчилар Хиросимида Осиё ўйинларида ғолибликни қўлга киритишди. Бу ҳозирча ўзбек футболи тарихидаги энг катта ютуқ ҳисобланади.




- Мустақил Ўзбекистонга Олимпиададаги илк медални 1994 йилнинг қишида, Норвегиянинг Лиллихаммер шаҳрида бўлиб ўтган қишги Олимпиадада Лина Черязова фристайл спорт туридан тақдим этган.


- 1996 йили Тошкентда “Олимпия шон-шухрати” музейи ташкил қилинган. Музейнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Халқаро Олимпия қўмитасининг ўша пайтдаги президенти Хуан Антонио Самаранч иштирок этишган.


- 1996 йилда жаҳон ва ўзбек спорти ривожига қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Халқаро Олимпия қўмитасининг олтин медали тақдим этилди.


- 1997-2002 йиллар давомида Тошкент соврин жамғармаси 500 минг АҚШ долларидан юқори бўлган теннис бўйича нуфузли турнир – “Президент кубоги” мусобақасига мезбонлик қилди. Ушбу мусобақаларда ўша пайтдаги дунёнинг етакчи теннисчилари ташриф буюришган.


- 1998 йилда Тошкентда миллий спортимиз бўлган Кураш халқаро ассоциацияси ташкил қилинди. Орадан бир йил ўтиб эса пойтахтимиз кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.


- Муҳаммадқодир Абдуллаев эса 2000 йилда Сидней Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган ва шу тариқа ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган илк ўзбек спортчиси сифатида тарихда қолди.




- 2000 йилда мамлакатимизда уч бўғинли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва ”Универсиада” спорт ўйинларига асос солинди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, бундай турдаги мусобақалар дунёнинг камдан-кам мамлакатларида ўтказилади. Мана шундан ҳам юртимизда болалар ва ёшлар спортига эътибор қай даражада эканлигини билиб олсак бўлади.


- 2002 йилда “Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармаси” ташкил этилди.


- Рустам Қосимжонов 2004 йилда Ливияда бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган.



- Эркин курашчимиз Артур Таймазов ўзи қатнашган тўртта Олимпиаданинг учтасида олтин, биттасида эса кумуш медални тақдим этиб, ўзбек спорти тарихидан муносиб ўрин эгаллади.


- Боксчимиз Руслан Чагаев 2007 йилнинг 14 апрелида Германиянинг “Порше-Арена” бокс саройида россиялик Николай Валуевни мағлуб этди ва WBA чемпионлик камарини қўлга киритди.


- Миржалол Қосимов мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг машҳур футболчи ҳисобланади. “Ўзбекистон ифтиҳори”, “Шуҳрат” медали, “Фидокорона ҳизматлари учун” ордени, “Меҳнат шуҳрати” орденлари соҳиби. Бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони, Россия чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ҳисобланади.


- Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2011 йили Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб бориб, дунёнинг энг кучли 8 та терма жамоаси қаторига киришга муваффақ бўлди.


- 2012 йилнинг октябрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Эронда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалда Япония терма жамоасини мағлуб этган ҳолда қитъа чемпионлигини қўлга киритишди.


- 2012 йилда Тошкентда дунё стандартларига тўлиқ жавоб бера оладиган “Бунёдкор” стадиони фойдаланишга топширилди. Осиёда энг чиройли ва кўркам стадионлардан бири ҳисобланадиган ушбу иншоот ўз бағрига 35 000 дан ортиқ мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.




- 2015 йилда эса  Ўзбекистонда хоккей ўйини тикланди. “Бинокор” жамоаси қайта ташкил қилиниб, қўшни мамлакатларда бўлиб ўтадиган халқаро турнирларда иштирок этишни бошлади. Орадан бир йил ўтиб эса, мустақил Ўзбекистонда илк маротаба хоккей бўйича халқаро ўйин ташкил этилди.


- 2015 йилнинг баҳорида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг янги биноси қуриб, фойдаланишга топширилди. Ушбу бино дунёдаги энг катта, чиройли ва кўркам Олимпия қўмиталаридан бири ҳисобланади.


- Футзал терма жамоамиз 2016 йилнинг февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финалигача етиб борди ва шу йили ўзбек футзали тарихида илк маротаба жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.




- Спорт гимнастикачимиз Оксана Чусовитина Олимпиада ўйинларида 7 марта иштирок этди.  Ушбу кўрсаткич Гиннеслар рекорди китобидан жой олди.


- Оғир атлетикачимиз Руслан Нуриддинов 2016 йилнинг август ойида Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиадада олтин медални қўлга киритиш билан бирга, Олимпиада рекордини ўрнатди.

 
- Дзюдочи Ришод Собиров ҳам кетма-кет учта Олимпиадада медал олган спортчи сифатида ўзбек спорти тарихида ўзига яраша натижа соҳибига айланди.


- Рио-2016 ўйинларида мамлакатимиз спортчилари умумий ҳисобда 13 та медални қўлга киритишди. Бу Олимпиададаги энг яхши натижамиз ҳисобланади. Ушбу медалларнинг 7 тасини қўлга киритган боксчимиз спортнинг ушбу турида умумжамоа ҳисобида Россия, Қозоғистон ҳамда Кубалик рақибларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашди.




- Олимпиадада олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов Рио-2016 Олимпиадасининг энг яхши боксчиси деб топилди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, 287 нафар боксчи орасида айнан ўзбек ўғлони энг яхши деб топилди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
31 авг 16:52:14
Aslanbek
Иншо АЛЛОХ это начало
+1   
31 авг 17:58:58
Muhar
Дааа, раньше наш теннис был на высшем уровне, мы выигрывали юниорский Уимблдон, наши девушки приносили победы на престижных соревнованиях...
+1   
31 авг 16:53:18
Aslanbek
Много достижении и победы еще впереди
   
31 авг 23:25:27
SHOXBEK
sport sogliq garovi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг