UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Кутилмаган хабар: Бетербиев - Бивол жанги қолдирилди 0 07:54Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0

07 апр 13:49
Янгиликлар

Бокс/ММА, Бошқалар

Ўзбек спорти юлдузлари вазирликда ташкил этилган давра суҳбатида қатнашишди + ФОТО

Теглар :  Давра суҳбати
Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсатда спорт дипломатиясининг аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
2014 йилдан бери жаҳон ҳамжамияти 6 апрелни «Тинчлик ва тараққиёт учун халқаро спорт куни» сифатида кенг нишонлаб келмоқда.


Спорт мавжуд фарқларга қарамасдан, инсонлар ва миллатларни бирлаштирадиган универсал тилдир.

Спорт ёшлар имкониятларини кенгайтиришга, саломатликни мустаҳкамлашга ва тенглик, ўзаро ҳурмат ва адолат каби қадриятларни тарғиб қилишга хизмат қилади.

Ушбу санада спортнинг инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қандай ҳисса қўшиши, мавжуд тўсиқларни олиб ташлаш ва жаҳон миқёсида ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Спорт ва сиёсат, дипломатия ва спорт – шубҳасиз ўзаро боғлиқ тушунчалар, шу билан бирга улар орасида муҳим фарқлар ҳам мавжуд. Спортнинг ўзига хос хусусияти, мусобақа қай даражада бўлишидан қатъий назар, спортчининг севимли машғулотидан оладиган завқидан иборат.

Спорт дипломатиясининг расмий дипломатиядан афзаллиги шундаки, ҳеч бир давлат элчиси халқаро даражада ғолибликка эришган спортчи ёки терма жамоа сингари ўз юртини тезда дунёга танита олмайди.

Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Халқ дипломатияси маркази ташаббуси ҳамда вазирлик ҳамкорлигида «6 апрель – Халқаро спорт куни» муносабати билан «Спорт дипломатияси – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг самарали воситаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси қўмита раҳбарлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, Ўзбекистон спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган таниқли спортчи, мураббий ва мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистонда ШҲТнинг Халқ дипломатияси маркази раиси Қобилжон Собиров олиб борган анжуманда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов сўзга чиқиб, мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани, бунга жавобан спортчиларимиз халқаро ареналарда ёрқин ғалабаларга эришиб, Ватанимиз номини улуғлаш, қолаверса миллатлараро дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ўз ҳиссаларини қўшиб келишаётганлигини таъкидлади.

Қолаверса, давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова, Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими Рашид Толипов, замонавий кураш қоидалари асосчиси, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Ўзбек жанг санъати асосчиси ҳамда федерация раиси Пўлат Усмонов, юртимизнинг номдор спортчилари Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Исроил Мадримов, Абдулла Тангриев, таниқли спорт шарҳловчилари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев, Даврон Файзиев ва бошқалар сўзга чиқиб, халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг ёрқин тимсолини намоён этиш, нуфузли спорт мусобақаларида мамлакатимиз шаънини улуғлашда спорт дипломатиясининг ўрни муҳим эканлигига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Маълумки, 2021 йилда ШҲТнинг 20 йиллиги нишонланади. Шунингдек, 2021-2022 йилларда ШҲТга раислик қилиш навбати Ўзбекистонга ўтади. Давра суҳбати давомида ушбу саналар доирасида ўтказилиши мумкин бўлган спорт тадбирлари бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Спортни ривожлантириш ва оммалаштириш орқали Ўзбекистон нуфузини хорижда янада ошириш, хорижий тажрибаларни ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ишларни таҳлил қилиш ва мумкин бўлган истиқболлар юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирдан суратларни томоша қилинг. Суратлар муаллифи: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг