UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

21 июн 18:00
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбек спортини Жанубий Корея билан бирга янада ривожлантирамиз: Умид Аҳмаджонов мамлакат элчиси билан музокара ўтказди

Миллий олимпия қўмитаси аҳолининг турли қатлами орасида спортни ривожлантириш ва Олимпия спорт турларини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу борада ташкилот етакчи спорт мамлакатлари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда. Мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида бугун Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Умид Аҳмаджонов Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва муҳтор элчиси жаноб Квон Ён У билан учрашув ўтказди. Унда шунингдек, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этди. Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, спортчи ва мураббийлар иштирокида мастер-класслар ташкил қилиш ва яна бошқа кўплаб масалаларни муҳокама қилишди.

"Корея Республикаси футболи билан яқин алоқа ўрнатганмиз. ЎФАга раис бўлганимда ҳам илк ташрифимни айнан Кореяга амалга оширгандим. Учрашувда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладик. Айни пайтда октябрь ойида икки мамлакат миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил қилиш борасида иш олиб борилмоқда. Мамлакатингизда спорт жуда ривожланган. Шунинг учун, Сизнинг ёрдамингизда бошқа Олимпия спорт турларини ҳам ўзаро ҳамкорлик асосида ривожлантиришни таклиф қилардик. Бу борада мастер-класслар ўтказилишини истардик. Бу йил Ўзбекистон Миллий университетида Кореянинг миллий спорти ҳисобланган таэквондо кафедрасини очдик. Бугунги кунда Олимпия спорт турларига катта эътибор қаратганмиз. Сизнинг ёрдамингизда Корея Республикаси Олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилишни истаймиз", - деди Умид Аҳмаджонов.


Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси раҳбари учрашув чоғида мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан чиқарилган қарорга биноан, спортни ривожлантириш энг қуйи бўғин ҳисобланган мактабгача таълим муассасаларидан бошланаётганлилига алоҳида урғу бериб ўтди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳам Жанубий Корея тажрибаси асосида, яқиндан ҳамкорликда иш олиб бораётганини қайд этиб ўтди.

Умид Аҳмаджонов ўзаро ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Корея Республикаси жаҳонда етакчи ҳисобланган таэквондо WTF, ўқ отиш, камондан ўқ отиш каби спорт турлари бўйича ҳамкорлик қилишдан жуда хурсанд бўлишини қайд этиб ўтди. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини Жанубий Кореяга олиб бориб, у ерда турли спорт тадбирларини ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Бунга жавобан, элчи ушбу учрашувдан хурсанд эканлигини, ҳамкорлик қилишга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди.

"Авваломбор, учрашув учун қимматли вақтингизни ажратганингизга миннатдорчилик билдираман", - дея сўз бошлади жаноб элчи соф ўзбек тилида. Миллий олимпия қўмитаси раҳбари этиб сайланганингиз билан табриклайман. Сиз анча йиллардан буён ўзбек спортини ривожи учун катта ҳисса қўшиб келасиз, бундан хабаримиз бор. Бунгача ўзингиз ишлаган ташкилотларда муваффақиятли фаолият олиб боргансиз. Ҳозирда жаноб Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда спортни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Корея спортига юксак баҳо бериб ўтдингиз. Биз бундан жудаям хурсандмиз. Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикаси мамлакатлари ўртасида муносабат жуда яхши. Келажакда ҳам ушбу икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан спорт йўналишида янада ривожланиши тарафдоримиз. Риодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Айниқса, Паралимпиячиларнинг муваффақиятли иштирокида сизнинг ҳиссангиз жуда катта деб ҳисоблаймиз", - деди элчи Квон Ён У.

Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов бир янгиликни маълум қилди. AFC Конгрессида кўрилган масалага кўра, 2030 йилги ЖЧни ўтказиш учун Япония – Корея Республикаси - Шимолий Корея мамлакатлари мусобақа мезбонлиги учун ўз номзодларини таклиф қилишган. Йиғилишда ушбу ғоя Конфедерация аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган. Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон томони ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилиб ўтди.


Меҳмон суҳбат давомида ўзбекистонлик таэквондочилар фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Спортчиларимизнинг муҳим мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишларига тилакдош эканлигини маълум қилди. Шунингдек, таэквондонинг бошқа йўналишларга қараганда Корея Республикаси миллий спорти, Олимпия йўналиши ҳисобланган таэквондо WTFга эътиборни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди. Таэквондонинг ушбу йўналишини ривожлантириш учун элчихона ўз ёрдамини аямаслигини ҳам қўшимча қилди. Бунга жавобан Умид Аҳмаджонов таэквондо WTFни ҳаттоки мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари орасида ҳам оммавийлаштириш ишлари амалга оширилаётгани, қолаверса, ушбу спорт тури ривожи йўлида дам олиш кунлари пойтахтимиздаги истироҳат боғларида турли сайллар ташкил этилаётгани ҳақида гапирди.

Агар Корея Республикасида таэквондо ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган спортчи ва мураббийларни юртимизга ташриф буюришида ўзининг амалий ёрдамини берадиган бўлса, улар иштирокида юртимизнинг кўзга кўринган жойларида, жумладан Самарқанддаги "Регистон" майдонида турли байрамлар, спорт фестиваллари ташкил қилинишга тайёр эканлигини айтиб ўтди. Жаноб элчи суҳбат давомида Умид Аҳмаджоновни кузда таэквондо бўйича ўтказиладиган "Элчи кубоги" мусобақасига таклиф қилди.

МОҚ раҳбари эса кореялик таэкондо профессорини Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг вице-президенти лавозимига тайинлаш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди. Суҳбат сўнггида эса фурсатдан фойдаланиб, меҳмонни 23 июнь куни бўлиб ўтадиган "Олимпия куни"га таклиф қилди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғасини топширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг