UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37Пойтахтимизда таэквондо WT бўйича халқаро турнир старт олди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 11:55WTA рейтинги. Абдураимова 25 поғонага пастлади, Cевил 16 ўрин кўтарилди 0 11:34Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди 0 11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0

24 май 19:23
Янгиликлар

Таэквондо, Олимпия ўйинлари

Ўзбек таэквондосида янги саҳифа очган қаҳрамонларимиз тантанали кутиб олинди ФОТО + ВИДЕО

21-22 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида таеквондо WТ бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи лицензион мусобақа бўлиб ўтди.

Унда терма жамоамиз берилган имкониятдан максимал фойдаланиб, делегациямиз ҳисобига 3 та йўлланмани тақдим қилди.

Бугун лицензион турнирда муваффақиятли иштирок этган терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Қўмита раисининг ўринбосари Азизжон Камилов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва кўп сонли мухлислар иштирок этишди.

Делегациямиз Амман-Дубай-Тошкент йўналишида юртимизга қайтиб келишди. Мутасаддилар спортчиларимизни қўлга киритилган тарихий ғалаба билан қутлашар экан, Янги Ўзбекистон ёшларига бўлажак Олимпия ўйинларида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолишди.

Мусобақада аёллар ўртасида Нигора Турсунқулова -67, Светлана Осипова +67 кг, ёш йигитимиз Улуғбек Рашитов эса -68 кг вазн тоифаларида финал йўлланмаси қаторида Токио-2020 иштирокчисига айланишган эди. Шу тариқа, таеквондо бўйича терма жамоамиз Олимпия ўйинларида илк бор 4 нафар спортчи билан иштирок этадиган бўлишди. Эслатиб ўтамиз, бунгача Никита Рафалович -80 кг вазн тоифасида жаҳон рейтинги орқали Олимпиадага йўлланма олган эди.




 


Видео: Самандар Шокиров

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг