UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

24 июн 17:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек йўлбарси - Ҳасанбой Дўсматов ҳақида!

Бугун Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг таваллуд кунини нишонламоқда.

Шу муносабат билан спортчи ҳақида сиз билган-билмаган маълумотларни эътиборингизга тақдим этишга қарор қилдик.

Ўзбекистоннинг енгил вазндаги янги кашфиёти Ҳасанбой Дўсматов 1993 йилнинг 24 июнь куни Андижон вилоятида таваллуд топган. У боксчилик фаолиятини 11 ёшида, Андижондаги бокс мактабида бошлаган. Айни пайтда Андижон давлат университетида таҳсил олаётган спортчи ўзбек бокс мактабининг дунё миқёсидаги кучли юлдузларидан бири ҳисобланади.

У 2011 йилда ёшлар ўртасидаги мамлакат чемпионида олтин медални қўлга киритади ва катталарнинг Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзосига айланади. У шундан сўнг Кулибаев хотира турнирида кумуш, Сидней Жэксон хотира турнирида бронза медалини қўлга киритди. Кейинчалик Украина ва Россиядаги турнирлар ғолибига айланганида бор-йўғи 19 ёшда эди.



Кейинчалик, 2013 йилда Қозон шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Универсиада ғолиб чиқади. Ўша турнирда у Озарбайжон, Тожикистон, Мўғулистон ва Жанубий Кореядан ташриф буюрган кучли спортчиларни мағлубиятга учрата олганди.

Ушбу муваффақиятлардан сўнг Дўсматов Бутунжаҳон бокс серияси жангларида иштирок этиш учун "Украина атаманлари" жамоасига таклиф қилинади. У украин жамоаси сафида 2014 ва 2015 йиллар давомида 7 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Шу тариқа, у -49 кг вазн тоифасида иккинчи рақамли боксчи сифатида Риода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида йўлланмани қўлга киритган.

2015 йилда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Осиё чемпионатида у барча рақибларини мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритади.

Ўша йилда Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иккинчи рақам остида сараланган Дўсматов кутилмаганда илк жангидаёқ озарбайжонлик Руфат Ҳусаиновга имкониятни бой бериб қўяди.



Дўсматов Рио Олимпиадаси олдидан фаворитлар қаторида эътироф этилганди. У Бразилиядаги жангларида финал йўлида деярли барча рақибларини қийинчиликсиз мағлуб этиб келди. Ҳал қилувчи жанг эса колумбиялик Мартинез Юберженга қарши тўқнаш келган Дўсматов ўзининг самарали зарбалари эвазига Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган.

23 ёшли боксчи Рио-2016даги бокс турнирида илк олтин медал эгасига айланган. Дўсматов Ўзбекистон тарихида Муҳаммадқодир Абдуллаевдан кейин Олимпиада чемпионига айланган иккинчи боксчи ҳисобланади. Рио Олимпиадаси якунларига кўра Ҳасанбой Дўсматов турнирнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер соврини соҳибига айланган.



Рио Олимпиадасидан Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди. Май Осиё Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида эса у барча рақибларини мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи маротаба Осиёда тенгсиз деб топилди. Шунингдек, турнир якунларига кўра Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб эълон қилинди.

Айни пайтда боксчимиз сентябрь ойида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Ҳасанбойга жаҳон чемпионатида ҳам барча рақибларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳибига айланишини тилаб қоламиз.

Эришган ютуқлари:

2009 - Шоназаров Ф. хотирасига бағишланган халқаро турнир чемпиони (Қозоғистон)

2011 - Ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони

2012 - Макар Мазай хотирасига бағишланган 46-халқаро турнир ғолиби (Украина)

2012 - Ўзбекистон чемпиони

2013 - Ўзбекистон кубоги соҳиби

2013 - Тўрт миллат кубоги ғолиби (Қозоғистон)

2013 - Николай Мангер хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Украина)

2014 - Чеченистон Республикаси Президенти Ахмад Қодиров хотирасига бағишланган турнир ғолиби (Россия)

2014 - Сидней Жексон хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолиби (Ўзбекистон)

2015 - Chemistry Cup турнири ғолиби (Германия)

2015 - Осиё чемпиони (Таиланд)

2016 - Олимпиада чемпиони (Бразилия)

2017 - Осиё чемпиони (Ўзбекистон)


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
27 июн 14:56:09
Adilbek
MESSI bilan bir kunda tugilgan. DEMAK bu chisloda kichik AFSUNGARLAR dunyoga kelgan ekanda QOIL... MESSI "24" HASANBOY
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг