UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

13 сен 19:39
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон автомобиль спорти Низоми ва Қоидалари кучга кирди

Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси томонидан мамлакатимизда автомобиль спорти қоидалари тасдиқланди.

Жорий йил 9 сентябрда бўлиб ўтган учрашувда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси вице-президенти Алекс Цой Ўзбекистон Республикасида автомобиль спорти Қоидалари ҳамда автомобиль спорти бўйича 2021 йилги республика ва минтақалараро мусобақалар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаб, имзолашди.

Ўзбекистон Республикасида автомобиль спорти Низоми ва Қоидалари Ўзбекистон Миллий автомобиль клуби жамоатчилик бирлашмаси томонидан Халқаро спорт кодекси(ИСC)га мувофиқ ҳамда спорт ваколатлари асосида ишлаб чиқилган ва мувофиқлаштирилган.

Халқаро автомобиль федерацияси (FIА)га – 1904 йилда асос солинган бўлиб, у бутун дунёда халқаро автомобиль спортини (картингдан бошлаб Формула-1га қадар) бошқарувчи нуфузли орган ҳисобланади. FIA, шу билан бирга жаҳондаги етакчи автомобиль ташкилотларини ўз атрофига бирлаштириб, нафақат автомобиль спортини ривожлантиришга, балки сайёрамиздаги йўл ҳаракати иштирокчиларини хавфсиз, барқарор ва қулайлик билан таъминлашга хизмат қилади.

FIAга жаҳондаги 143 мамлакатнинг 245 дан ортиқ автомобиль спорти клублари, хусусан «Ўзбекистон миллий автомобиль клуби» жамоатчилик бирлашмаси ҳам аъзо бўлган. Ташкилотнинг бутун дунё бўйича 80 миллиондан ортиқ аъзолари мавжуд.

Халқаро спорт кодексига (ISC) мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида автомобиль спорти Низоми ва Қоидалари миллий автоспортнинг ривожланиши, шунингдек, мамлакатнинг халқаро автоспортга уйғунлашувига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу эса, ўз навбатида юртимизда автоспорт бўйича халқаро мусобақаларни ўтказиш имконини беради. Шунингдек, сезиларли даражада спортчиларимиз учун картингдан бошлаб Формула-1гача бўлган мусобақаларда қатнашиш имкониятини очиб беради.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг