UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

07 мар 09:02
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси анжуманида иштирок этди

5-6 март кунлари Озарбайжон давлатининг Баку шаҳрида Бутунжаҳон этноспорт конфедерациясининг 5-анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман конфедрация президенти Нажмиддин Билол Эрдоган раислигида ўтказилиди ва дунёнинг 45 давлатидан спорт делегатлари, БМТ вакиллари, таниқли спортчилари иштирок этди.

Хусусан, ҳамюртимиз, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳам ушбу форум ташкилотчилари таклифига бинаон иштирок этиб, этноспорт таркибида бўлган белбоғли курашимизни халқаро миқёсда кенг ривожлантириш бўйича нутқ сўзлади.  

Р. Дастировнинг таъкидлашича, анжуман доирасида 2022 йилнинг куз фаслида Туркия давлатида ўтадиган “Кўчманчи  халқлар миллий ўйинлари”да белбоғли кураш спорт турини ҳам киритиш бўйича келишувга эришилган.

Бешинчи бор ўтказилган ушбу анжуманда мутахассислар этноспорт оиласига мансуб миллий спорт турларини халқаро даражада ривожлантириш, келажакда қандай мусобақалар ташкил этилади, оммалаштириш йўлидаги барча имкониятларни ишга солиш, этноспорт фаолиятини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, кўплаб давлатларнинг миллий спорт тураларига оид кўргазмали чиқишлар, видеороликлар намойиш этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг