UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0

06 май 08:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилояти бўлимига янги раис тайинланди

Теглар :  БоксНавоий
Ўзбекистон бокс федерацияси сўнгги пайтларда вилоят бўлимлари ишини такомиллаштириш, ҳудудларда бокс ривожини ошириш масаласида тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Бу борада бугунги кунгача бир неча худудий бўлимларга янги раислар тайинланди. Ана шундай тайинловлардан бири Навоий вилоятида бўлди. Шу мақсадда Навоий шаҳрида Ўзбекистон бокс федерацияси Навоий вилояти бўлимининг навбатдан ташқари ҳисобот конференцияси ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этишди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала вилоят бўлимига янги раис тайинлашдан иборат эди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси уставининг 5-бандига биноан Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбариятининг тавсиясига асосан бир неча йиллар давомида Навоий вилоятининг турли ташкилотларига раҳбарлик қилиб келган, катта меҳнат тажрибасига эга бўлган Ғаффоров Сардор Абдуқодирович Навоий вилояти бўлими раиси этиб тайинланди. 

Йиғилиш давомида федерация раҳбарияти томонидан вилоят бўлимида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди. Ўз навбатида, Сардор Ғаффоров билдирилган ишончни оқлашга, Навоий вилояти боксини янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилишини таъкидлади. 

Тадбир давомида Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан Навоий вилояти бокси ривожига ҳиссасини қўшиб келаётган мураббийлар Александр Петров ва Тўлқин Маҳамматовга эҳтиром кўрсатилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг