UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13Генри Сехудо рақиб танлади ва унга ўғлим дея мурожаат қилди 0 10:52ATP рейтинги. Рим "Мастерс" чемпиони энди 4-ракетка, Султонов 13 поғонага кўтарилди 0 10:31Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 10:10Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль"ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди 0 09:49Амалдаги UFC чемпиони ташкилот раҳбаридан норози 0 09:28Macedonian Open. Фомин саралашни муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга чиқди 0 09:07Чавандозларимиз Бишкек турнирини 7 та медаль билан якунлашди 0 08:46Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади 0 08:25UFC Шара Буллетга рақиб берди 0 08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0

20 май 20:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан ташкил этилган "Энг яхши онлайн мураббий" танлови ғолиби тақдирланди

Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой олдин Ўзбекистон бокс федерацияси мураббийлар учун "Энг яхши онлайн мураббий" танлови эълон қилинганди.

Ушбу танловимизда кўплаб профессионал ва ҳаваскор мураббийлар ўз омадларини синаб кўришди. Табиийки танлов учун келиб тушган видеолар ичидан ғолибни аниқлаб олиш Ўзбекистон бокс федерацияси танлов комиссияси учун осон бўлмади. Узоқ муҳокамалардан сўнг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги спорт мактабида фаолият олиб бораётган Отабек Қосимов биринчи ўринни эгаллади. 

Бугун Ўзбекистон бокс федерацияси биносида мураббийни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ҳам қатнашиб, мураббийни эришилган ютуқ билан табриклади. Бундай танловлар боксни янада оммалаштириш учун ўз ҳиссасини қўшиши алоҳида таъкидланди. Танловимиз ғолибига пул мукофоти ва сертификат тақдим этилди.

"Тўғрисини айтсам, танловда ғолиб чиқишимни кутмагандим. Бир неча кун олдин мен билан алоқага чиқиб, ушбу конкурс ғолиби бўлганимни айтишди. Танловда кўплаб мураббийлар қатнашишди. Омад мен томон кулиб боқди ва якунда биринчи ўрин менга насиб этди. Фурсатдан фойдаланиб, танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман", - деди Отабек Қосимов. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг