UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Рим WTA 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида финалчилар аниқланди 0 13:12Астанада давом этаётган “Элорда кубоги”да финал жанглари бошланди 0 12:51"Бавария"ни бошқариш учун ягона номзод қолди 0 12:30Ислам Махачев Конор Макгрегор билан жангга тайёрлигини айтди 0 12:09Шандонг спорт университети билан ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди 0 11:48Стол тенниси. Париж-2024 Олимпиадаси учун ўтказилаётган лицензион турнирнинг илк кунги натижалари + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:27Юрген Клопп "Ливерпуль"даги фаолиятини сарҳисоб қилди 0 11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0

26 апр 14:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокси тарихида илк маротаба жаҳон чемпиони бўлган қизга "Nexia 3" автомобили совға қилинди (ФОТО + ВИДЕО)

Яхши биласиз, ўзбек бокси жаҳонда ўз ўрнига эга.

Ўзбекистон ўғлонларининг жаҳон рингларидаги зафарли юришларига бутун дунё тан бериб улгурган.

Аммо тан олиш лозим, қизларимиз жаҳон ареналарида бунгача йирик мусобақаларда ғолиб бўлолмагандилар. Бунгача. 23 апрель куни ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ушбу ноҳуш "анъана" бузилди. Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -54 кг вазнли боксчи қизимиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, олтин медалга сазовор бўлди ва ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Шу муносабат билан бугун, 26 апрель куни Ўзбекистон бокс федерациясида ўзига хос тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова, унинг мураббийлари ва яқинлари, шунингдек ОАВ ходимлари иштирок этишди.

 

Тадбир давомида ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очган жаҳон чемпиони Нигина Ўктамовага махсус совға - "Nexia 3" автомобили тантанали тарзда совға қилинди. 

Боксчимиз ушбу эътибордан хурсанд эканлиги яшириб ўтирмади:

"Ушбу кўрсатилган эътибордан бениҳоя хурсандман. Бу мамлакатимизда спортга, ҳусусан боксга қаратилаётган катта эътиборнинг самараси. Биз ёшларга ишонч билдириб, барча шароитларни яратиб бераётганликлари учун Президентимизга, Туризм ва спорт вазирлигига, Миллий олимпия қўмитаси ва албатта Ўзбекистон бокс федерациясига миннатдорчилигимни билдираман", - деди Нигина Ўктамова.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг