UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0 09:38UFC 302 турнирининг расмий постери тақдим этилди 0 09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0

05 янв 19:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига янги ректор тайинланди

ЎзДЖТСУда ректор ўзгарди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.Икрамов 2024 йил 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 690-сон қарорига асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори лавозимига тайинланган Маткаримов Рашид Машариповични университет жамоасига таништирди.

Тақдимотда вазир А.Икрамов томонидан Р.М.Маткаримовга университет жамоаси билан амалга оширилиши лозим бўлган қуйидаги асосий вазифалар белгилаб берилди:

- университетда таълим сифатини ошириш ҳамда рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда хорижий тажрибаларни татбиқ этиш;

- университетнинг халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва университет нуфузини халқаро даражага олиб чиқиш чораларини кўриш;

- университет илмий салоҳиятини 31 фоиздан 45 фоизга ошириш чораларини кўриш;

- талабалар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни билиш даражаси ошириш;

- спорт турлари бўйича миллий федерация (ассоциация)лар билан ҳамкорликни кучайтириш;

- Нукус ва Фарғона филиаллари фаолияти бўйича кунлик назоратни йўлга қўйиш;

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг