UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0 14:40Собиқ UFC чемпиони жиу-житсу бўйича қора белбоғ қўлга киритди + ФОТО 0 14:19Mutua Madrid Open. Соболенкога 183-ракеткани мағлуб этиш учун 150 дақиқа керак бўлди 0 13:57UFC'чилар ўқимасин! Майк Перри BKFC'да кечаги жанги орқали даҳшатли сумма ишлаб олди 0 13:35"Ливерпуль"нинг янги устози Салоҳнинг келажаги борасида бир қарорга келди 0

19 июл 08:01
Янгиликлар

Каратэ, Муайтай

Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон ўйинларини 2 та медаль билан якунлади

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида ўтказилган ХИ Бутунжаҳон ўйинлари ҳам ўз поёнига етди.

Нуфузли мусобақада 110 мамлакатдан 3 600 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан иштирок этди. Ҳамюртларимиз орасида дастлаб каратечимиз Достон Отаболаев татамига чиқди. -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борган 2021 йилги жаҳон чемпиони якунда бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Индонезияда ўтган 2018 йилги Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган у-шучи қизимиз Даря Латишева бу гал ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Афсуски, мусобақада бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова, жиу-житсучи Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади. Шу тариқа, делегациямиз Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Навбатдаги Бутунжаҳон ўйинлари 2025 йилда Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг