UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

12 янв 12:41
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўзбекистон делегацияси Лозаннадаги Олимпия музейида бўлди

Лозанна шаҳридаги учинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан иборат делегациямиз вакиллари ташриф давомида дунёга машҳур Олимпия музейига ҳам ташриф буюришди.

Музей атмосфераси кишига Олимпиада руҳиятини бағишлаши билан эътиборни тортади. Унда антик даврдан то бугунги кунга қадар спот оламидаги энг эътиборли лаҳзалар тасвирлаб ўтилган. Замонавий технологиялар шарофати билан бу ерда Олимпия ўйинлари деб аталмиш спорт байрамининг муҳитини ҳис эта оласиз.


Музейдаги ҳар бир экспонат спорт ўйинларининг руҳиятини берибгина қолмай миллатларни бирлаштиради. Ноанъанавий бино Лозанна қирғоқларини ювиб турувчи Женева кўлининг ёқасида қурилган. Бу ерда антик юнон даври ва ҳозирги кунгача бўлган даврда Олимпиадага тааллуқли ҳужжатлар, фильмлар, қимматбаҳо буюмлар сақланади.

Музей Олимпия ўйинлари бўйича дунёдаги энг йирик ахборот маркази ҳисобланади. Ўзбекистон делегацияси ташриф сўнгида музей учун миллий совғаларимизни тақдим қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун учинчи ўсмирлар қишки Олимпия ўйинлари дастурида ҳамюртимиз Валерия Ковалёва тоғ чанғисининг гигант слалом йўналиши бўйича иштирок этади.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг