UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

07 фев 11:22
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Ўзбекистон делегацияси «Осиё болалари» I қишки ўйинларига жўнаб кетди

9-17 февраль кунлари кунлари Россия Федерациясининг Южно-Сахалинск шаҳрида 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида «Осиё болалари» I қишки ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақада жаҳоннинг 20 мамлакатидан 1200 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам қатнашади. Бугун ана шу мусобақада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар Россия Федерациясига жўнаб кетишди.

Маълумот учун, мусобақада тоғ чанғиси, сноуборд, биатлон, чанғи пойгалари, трамплиндан сакраш, фигурали учиш, шорт-трек ва хоккей каби спорт турлари бўйича баҳслар ташкил қилинади.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари эса учта йўналиш – тоғ чанғиси, фигурали учиш ва сноуборд беллашувларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз ўйинларга қуйидаги таркибда йўл олди:

Тоғ чанғиси:

Валерия Ковалёва – спортчи
Медет Назаров – спортчи
Акилбек Бухарбаев – спортчи
Андрей Воронов – катта мураббий
Дмитрий Ковалев – мураббий

Фигурали учиш:

Нигинабону Жамолиддинова – спортчи
Азизмурод Шабазов – спортчи
Диана Раҳмонқулова – спортчи
Эллита Аванесян – катта мураббий

Сноуборд:

Валерия Майорова – спортчи
Азиз Сапарбаев – спортчи
Иван Меркушкин – спортчи
Юлия Андреева – мураббий

Делегация раҳбари: Акрам Низаметдинов – МОҚ Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг