UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

29 ноя 08:01
Янгиликлар

Бошқалар, Токио-2020

Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари Япония пойтахти Токио шаҳрига ташриф буюришди.

Мазкур ташриф доирасида делегациямиз вакиллари Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитаси ва Япониянинг қатор сайёҳлик ташкилотлари билан учрашувлар ўтказишди. Делегацияга МОҚ президенти маслаҳатчилари Искандер Шадиев ва Шерзод Асатуллаев раҳбарлик қилдилар. Ушбу учрашувлар мобайнида, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс ва дзюдо федерациялари ҳамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниялари вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Делегация вакиллари ишни Япониядаги Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов билан учрашишдан бошлади. Келишувга кўра, элчихона мутасаддилари Олимпия ўйинлари вақтида Японияда истиқомат қилаётган ҳамюртларимиздан махсус волонтёрлик гуруҳи ташкил қилишда ёрдам беришади. Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вакили Чингиз Холбеков 2020 йилнинг июль-август ойлари мобайнида Тошкент ва Токио шаҳарлари ўртасида қўшимча авиарейслар йўлга қўйиш борасида музокара олиб борди.

Ташриф давомида делегациямиз вакиллари Япониянинг етакчи сайёҳлик компаниялари фаолияти билан танишди. Ўтказилган учрашувлар давомида «Global Marketing Travel», «Inari Travel» ва “Tobu Top Tours Cо. LTD” компаниялари билан суҳбат ташкил қилинди. Шубҳасиз, ушбу мулоқот давомида Олимпиада вақтида Токиога ташриф буюрадиган ҳамюртларимиз учун яхши сервисга эга меҳмонхоналарни ҳозирдан банд этиш, уларга энг қулай туристик пакетларни тақдим қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, Токио-2020 ташкилий қўмита вакиллари билан ўтказилган учрашув ҳам ижобий келишувлар билан якунланди. Мазкур учрашув давомида Олимпия ўйинлари вақтида ташкилий масалалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш борасида келишиб олинди. Аҳамиятлиси, Токиода Олимпия ўйинлари тарихида илк бор аккредитация жараёнида “Games Management System (GMS)” тизимидан фойдаланилади. Мазкур тизим мусобақаларга ташриф буюрадиган меҳмонлар, делегация вакилларини бир вақтнинг ўзида аккредитация билан таъминлаши ва меҳмон сифатида рўйхатдан ўтказиши билан қулай. Учрашув якунида МОҚ делегацияси вакиллари медицина марказлари, спортчилар ҳордиқ чиқариши учун тайёрланган хоналар ва уларнинг жиҳозланишини кўздан кечиришди.

Бир сўз билан айтганда, Токио сафари Олимпия ўйинлари вақтида ўзбекистонлик меҳмонлар учун барча қулай шароитларни яратиб бериш борасидаги ижобий келишувлар билан якунланди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг