UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Хорижий нашр UFC'да порлаши кутилган жангчилар рўйхатини эълон қилди. Ундан Нурсултон Рўзибоев ҳам ўрин олган 0 12:59"Боруссия" — "Реал" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум 0 12:38Расман: Чемпион Леон Эдвардснинг жанги тасдиқланди 0 12:17Ига Свёнтек Рим WTA 1000 турнирининг илк 1/2 финалчиси 0 11:56Бугун Дўсматов, Холдаров ва Музаффаров Хабаровскда рингга кўтарилади 0 11:35Ортеганинг сейви Гвардиолани йиқилишга мажбур қилди + ФОТО 0 11:14Рим "Мастерс" турнирининг амалдаги чемпионини мағлуб этишди 0 10:53Жангга бир ой қолганда Тагир Уланбековнинг рақиби ўзгарди 0 10:32Нурсултон Рўзибоевнинг америкалик мураббийи мухлисларга мурожаат қилди 0 10:11Тимур Кападзе Олимпия ўйинларидаги шароитлар билан танишиш учун Парижга борди 0 09:50Жаҳон чемпионатига йўл оладиган терма жамоамиз таркиби маълум + ПОСТЕР 0 09:29Расман. UFC Парижда турнир ўтказади + ПОСТЕР 0 09:08Григор Димитров Рим "Мастерс"даги иштирокини якунлади 0 08:47"Реал" "Алавес"ни сочиб ташлади, Гюлер яна гол урди 0 08:26WBC Фьюри-Усик жанги учун махсус камарни тақдим этди + ФОТО 0

03 июл 14:11
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо

Ўзбекистон делегацияси ёзги Универсиадада иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетди

3-14 июль кунлари Италиянинг Неаполь шаҳрида ўтказиладиган Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча тунда делегациямиз расмий вакиллари, теннис ва ўқ отиш спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди. Бошқа спортчиларимиз ҳам мусобақа дастурига асосан Италияга йўл олишади.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан ташриф буюрган 9000 нафарга яқин спортчилар 18 та спорт тури бўйича 222 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар. Ушбу нуфузли мусобақада 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, кичик Олимпиада дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки Универсиада Халқаро талабалар спорти федерацияси шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклидан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача (25 ёшдан ошмаган) бўлган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 июл 16:31:01
Cipher Sayidhan
Барча спортчиларимизга омад!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг