UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

15 сен 15:05
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 49-ўринга кўтарилиб олди

ФИФА сентябрь ойи учун терма жамоаларнинг рейтинг жадвалини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойдаги рейтингда 55-поғонани эгаллаб турган эди. Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлуб этилгач терма жамоамизнинг очколари сони 560дан 621га кўпайди. Ўзбекистон бугун эълон қилинган янги рейтингда 6 поғонада юқорилаб 49-ўриндан жой олди. 48-ўринда Греция (622 очко) ва 50-ўринда Сербия (602 очко) қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йил ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринда қайд этилганди. Бу мамлакатимиз жамоасининг тарихидаги энг юқори натижаси бўлиб турибди.

Терма жамоамиз Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолди. Янги рейтингда Япония биздан пастга тушди, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олди. 

Осиё қитъасининг энг кучли 20та жамоаси эса қуйидаги кетма-кетликда жойлашади.

37.Эрон 712

45.Австралия 643

47.Жанубий Корея 634

49.Ўзбекистон 621

52.Саудия Арабистони 589

56.Япония 574

66.БАА 504

78.Хитой 445

85.Қатар 388

86.Иордания 387

108.Қирғизистон 324

110.Уммон 316

114.Сурия 315

116.Туркманистон 312

118.КХДР 302

118.Фаластин 302

125.Филиппин 296

126.Баҳрайн 284

128.Ироқ 279

135.Таиланд 246

Янги ФИФА рейтингида ТОП-10 қуйидагича кўриниш олди:

1.Аргентина 1646

2.Бельгия 1369

3.Германия 1347

4.Колумбия 1323

5.Бразилия 1323

6.Чили 1284

7.Португалия 1228

8.Франция 1188

9.Уругвай 1173

10.Уэльс 1161


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг