UZ

Сўнгги янгиликлар

11:06Усик ўзи учун рекорд вазн кўрсатди 0 10:45Ислам Махачев: "Хабиб жангларни соғиняпти" 0 10:24Осиё чемпионати. Уч таэквондочимиз 1/2 финалга йўл олди 0 10:03Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади 0 09:42Ўн олти нафар боксчимиз Хабаровск турнири финалида рингга чиқади 0 09:21Чилилик теннисчи Рим "Мастерс" турнири финалида ўйнайди 0 08:57Боксчиларимиз Венгрияда тенгсиз бўлишди! 0 08:34"Ал Насср" "Ал Ҳилол"га қарши ўйиннинг 90+10-дақиқасидаги пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқарди 0 08:02Зверев турнир кашфиёти Табилони тўхтатди 0 07:37WBC рейтинги янгиланди 0 22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0

07 июн 17:49
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон FIFA рейтингида тушиб кетди, ЎФА бунга қандай муносабат билдирди?

ФИФА расмий сайти бугун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.


Кучли ўнликда катта ўзгариш бўлмади. Германия ҳамон рейтингда энг юқорида.


Ўзбекистон ўтган ойдагидан 7 поғона пасайиб 95-ўринга тушиб кетди. Осиё терма жамоалари орасида Ўзбекистон 13-рақамли жамоа бўлиб турибди.  


36. АВСТРАЛИЯ - 718 (Ўтган ойга нисбатан ўрни ўзгарди: +4)
37. ЭРОН - 708 (-1)
57. ЖАНУБИЯ КОРЕЯ 544 (+4)
61. ЯПОНИЯ - 521 (-1)
67. САУДИЯ АРАБИСТОНИ 465 (0)
73. СУРИЯ 440 (+3)
75. ХИТОЙ 423 (-2)
77. БАА 418 (+4)
79. ЛИВАН 411 (+3)
84. УММОН 391 (+3)
89. ИРОҚ 377 (+2)
92. ҚИРҒИЗИСТОН 363 (-17)
95. ЎЗБЕКИСТОН 354 (-7)
97. ҲИНДИСТОН 350 (0)
98. ҚАТАР 348 (+3)
99. ФАЛАСТИН 347 (-3)
102. ВЬЕТНАМ 334 (0)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса ушбу янгиликка қуйидагича изоҳ билдирди:


Ўзбекистон миллий термаси 2017 йилнинг 5 сентябрь санасидан буён расмий ўйинда иштирок этгани йўқ. Ундан олдинга ўтиб олган термалар эса Осиё Кубоги учун саралашни давом эттиришга мажбур бўлганди. Ўша ўйинларда қўлга киритилган очколаргина айни пайтдаги рейтингга сабаб бўлди.

ЎФА ўз принципларидан чекинмайди ва ўртоқлик ўйинларини сифатли ташкил қилиш учун ҳаракатни давом эттиради. Яъни, кучсизроқ рақибларни енгиб, жадвалда кўтарилиб олиш ҳақида ўйламайди. 2019 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги эса ҳамма масалага ойдинлик киритиб беради.

Осиё Кубогига қуръа ташланишида ФИФА рейтинги инобатга олинмади. ЖЧ—2022 саралашига қуръа эса Осиё Кубогидан кейин бўлиб ўтади. Қитъа чемпионатидаги натижа Ўзбекистон термасини рейтингда юқорига олиб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ЎФА раҳбариятида ўзгариш юз берганидан кейин Ўзбекистон термаси бирорта ҳам расмий ўйинда иштирок этганича йўқ. ФИФА рейтинги сўнгги 4 йиллик натижаларидан келиб чиқиб тузилади. Демак, айни вақтдаги ҳолат учун жавобгарлик кимларнинг зиммасида экани барчага маълум.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг