UZ

Сўнгги янгиликлар

08:042024 йилнинг биринчи чорагида МОҚ учун 73 355 700 000 сўм ажратилибди 0 07:43Бугун Абдураимова "Ролан Гаррос"даги иштирокини бошлайди 0 07:22Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди 0 07:01Свитолина Страсбургда чемпионлик ҳимоясига киришди 0 19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0

24 окт 08:29
Янгиликлар

Ўқ отиш

Ўзбекистон камондан отиш бўйича Туркия билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Маълумки, Туркия спортнинг камондан отиш тури бўйича етакчи мамлакатлардан ҳисобланади.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда ҳам олимпия спорт тури ҳисобланган камондан отиш тараққиёти йўлида қатор ислоҳотлар, самарали ишлар олиб борилмоқда. Бу борада илғор мамлакатлар тажрибалари ўрганилмоқда, улар билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Кеча, 23 октябрь куни Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти, Халқаро камондан отиш федерацияси раҳбари Уғур Эрденер билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришишди. 

Унга кўра туркиялик мураббийлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларимиз учун машғулотлар, маҳорат сабоқлари ташкил этадилар. Шунингдек, селекция масаласида ҳам мураббийларимизга яқиндан ёрдам берадилар. Ундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадилар. Муҳим мусобақаларга айнан туркиялик спортчилар билан бирга тайёргарлик кўрадилар.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Туркияга сафари давомида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказган ва ҳамкорликни кучайтириш, алоқаларни янада мустаҳкамлаш, камондан ўқ отиш спорт турига оид бир қатор масалаларни муҳокама қилишган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг