UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 2 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

18 сен 22:22
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди

Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув бироз кутилмаган ҳисоб билан якунланди. Ўйиннинг 21-дақиқасида бурчак тўпидан сўнг Шерзод Аъзамов боши билан зарба берди, Нестеров тўпни қайтарди, қайтган тўпни Егор Кримец боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0. 

42-дақиқада Садриддин Абдуллаев Черанга боши билан зарба бергани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 53-дақиқада Гонсалвешнинг ҳаводан узатган тўпини Тиаго Безерра дарвозага йўллади - 2:0. 

Баҳснинг 82-дақиқасида Тиаго Безерра бирга бир вазиятда тўпни Нестеровнинг устидан ташлаб қўйди - 3:0. 89-дақиқада эса Игорь Сергеев ўнг қанотдан Яхшибоев узатган тўпни дарвозага йўллади - 4:0.  Ўйинда "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.

1/4 финал. 18 сентябрь

20:00 - “Пахтакор” – “Локомотив” 4:0 

Голлар: Егор Кримец 21, - 1:0. Тиаго Безерра 53, - 2:0. Тиаго Безерра 82, - 3:0. Игорь Сергеев 89, - 4:0.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азимжон Аҳмедов (Владимир Козак, 70), Дилшод Раҳматуллаев (Жаҳонгир Аҳмадов, 66), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Исмоил Гонсалвеш (Игорь Сергеев, 78), Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, Драган Черан (Жамшид Искандеров, 85), Тиаго Безерра

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе (Диёр Туропов, 84), Садриддин Абдуллаев, Икром Алибоев, Темурхўжа Абдухолиқов (Сардор Рашидов, 58), Сардор Мирзаев (Ҳусниддин Ғофуров, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Азизбек Омонов, 90), Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Игорь Йелич

Ҳакамлар:  Аҳрол Рисқуллаев,  Андрей Цапенко,  Санжар Шоюсупов,  Вадим Агишев.

Огоҳлантиришлар: Элдорбек Суюнов 42, Ислом Тўхтахўжаев 48, Фаррух Сайфиев 60, Владимир Козак 74.

Четлатиш: Садриддин Абдуллаев 42.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг