UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0 13:38Энди Маррей "Ролан Гаррос" учун рўйхатдан ўтди 0 13:13Ислам Махачев UFC 302 турнири постерига муносабат билдирди 0 12:45ЦСКА устози Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 0 12:14Илия Топурия пул ишлаш бўйича Роналду даражасига чиқиб олмоқчи 0 11:40Даниил Медведев Мадриддаги учрашувни охиригача етказа олмади 0 11:17Алекс Волкановски қачон қайтиши мумкинлигини айтди 0 10:41ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган 0 10:20Канело Де Ла Хойя ҳақида: "Агар у ёнимга келганида зарба бериб қолган бўлардим" 0 09:59Свёнтек - Mutua Madrid Open иккинчи финалчиси! 0

11 окт 18:28
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистон Кубогида "сенсация"! Хоразм вилояти Кубок соҳибига айланди

Навоий шаҳридаги Яккакураш турларига ихтисослаштирилган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилган аёллар эркин кураши бўйича Ўзбекистон Кубоги якунига етди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 100 нафарга яқин 2006-2007 йилларда таваллуд топган ўсмир қизлар медаллар учун баҳс олиб боришди. Икки кун давом этган ва 10 та вазн тоифасида ташкил этилган беллашувларда бироз кутилмаган натижа кузатилди.

Хоразм вилояти аёллар кураши жамоаси мамлакатимизда етакчи ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти жамоаларини ортда қолдириб, Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди. Қорақалпоғистонлик курашчи қизлар иккинчи ўринни банд этишган бўлса, кучли учликка мезбонлар Навоий вилояти жамоаси якун ясаб берди. 

"Хоразмлик курашчи қизларнинг натижасидан хурсанд бўлдик. Бу рақобат ва ривожланишдан дарак. Ўсмирларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатларида муносиб иштирок эта олишларини исботлашди. Бош мураббий сифатида шахсан мен бунга ишонаман", - дейди мамлакат ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Тўймурод Адизов.

Шунингдек, Ўзбекистон Кубоги доирасида мураббийлар ва ҳакамлар учун семинар ҳам ўтказилди.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг