UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

21 апр 13:40
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги спортчиларимизни огоҳлантирди

Теглар :  Антидопинг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги карантин пайтида шуғулланаётган спортчиларга муҳим баёнот билан чиқди.

Ташкилот уй шароитида машғулотлар олиб бораётган спортчилардан допинг қоидаларини бузмаслик ва уларга қатъий риоя қилишни тавсия қилди.

“ҲУРМАТЛИ СПОРТЧИЛАР ВА МУРАББИЙЛАР”

Маълумки, бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси кўплаб спорт тадбирларини, жумладан тўртйилликнинг энг йирик спорт мусобақалари бўлмиш 2020 йилги Ёзги олимпия ва паралимпия ўйинларининг ўтказилишини кейинги йилга сурилишига сабабчи бўлди.

Бу спортчиларимиз, уларнинг мураббийлари ҳамда тиббиёт мутахассисларига 2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган Ўйинларга янада самарали ва пухта тайёргарлик кўришига имкон яратади. Ҳозирда барча спортчиларимиз уй шароитида мустақил равишда, мураббийлар ҳамда шифокорларнинг онлайн назорати ва кўмаги остида машғулотларни бажаришда давом этишмоқда.

Азиз спортчилар Қадрли мураббийлар

Карантин давомида ўз спорт қобилиятингизни сақлаш ва янада юксалтириш мақсадида яратилган шароитлардан унумли фойдаланишингизни, спорт тартибига қатъий риоя қилишингизни ҳамда спортда тақиқланган дори-дармонлар ва моддаларни истеъмол қилишдан йироқ бўлишингизни сўраймиз. Агарда спортчиларимиз орасида бу каби дори-дармону моддаларни қўллаб, улар қисқа муддат ичида инсон танасидан чиқиб кетади деб ўйлайдиганлар бўлса, улар адашишади.

Янгилик эмаски, антидопинг лабораторияларнинг замонавий усуллари ёрдамида 3-4, ҳаттоки 7-8 йил аввал истеъмол қилинган допинг-моддалари аниқланиб келмоқда. Шунинг учун огоҳ бўлинг, ўз маҳоратингиз ва кучингизга, ҳалқимиз дуосига ва мухлисларнинг олқишлаб сизни қўллаб-қувватлашига ишонинг. Адолатли спорт ва мардона курашнинг фаҳрли тимсоли ва тарафдори бўлинг”, – деб ёзилади ташкилот баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг