UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

16 окт 07:48
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилди.

Ўзбекистондаги спорт мухлислари билан янада яқин бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, фуқаролар билан жонли мулоқот қилиш, Олимпия спорт турлари бўйича уларнинг фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, таклифларига қулоқ тутиш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг қабулхонаси очилганлигини маълум қиламиз.

Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар юртимиздаги спорт мухлислари қабулхонага ташриф буюриб, ўзларини қизиқтирган мавзуда МОҚ президентига мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Умид Аҳмаджонов қабулхонага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг мурожаатини тинглайди ва ўша мурожаат бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилишини шахсан назорат қилиб боради.

Бу орқали ўзбек спортида учраётган муаммолар, камчиликлар бартараф этилиб, спортимизни янада ривожлантириш, ютуқларни қўлга киритишни таъминлаш, олдимизга қўйган мақсадларга эришиш сари катта қадам ташланади.

Манзил: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси. Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6 уй.

Телефон: (+99871) 2444141.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг