UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

21 янв 11:04
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташкил этилганига 28 йил тўлди

Бугун 2020 йил 21 январь. Миллий олимпия қўмитаси ташкил этилганига 28 йил тўлди.

МОҚ – нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Халқаро олимпия қўмитаси Хартияси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Низоми асосида олиб боради. Ташкилот Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, олимпия ҳаракати ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлида муҳим вазифаларни бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 1992 йилнинг 21 январь куни ташкил этилган. 1993 йилнинг сентябрь ойида Халқаро олимпия қўмитасининг 101-Сессиясида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ томонидан расман тан олинган ва шундан сўнг ташкилот халқаро майдонда фаолият олиб бориш имкониятига эга бўлган. Шу кундан эътиборан, Ўзбекистон мунтазам равишда ёзги ва қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб келмоқда.


Мустақил мамлакат сифатида Олимпия ўйинларида

Ўзбекистон бугунги кунгача мустақил давлат сифатида 7 та қишки (Лиллехаммер-1994, Нагано-1998, Солт-Лейк-Сити-2002, Турин-2006, Ванкувер-2010, Сочи-2014, Пхёнчхан-2018) Олимпиадада қатнашган. Умумий ҳисобда қишки Олимпия ўйинларида шу кунгача 29 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Қишки Олимпиадалар тарихида терма жамоамиз аъзолари томонидан 1 та олтин медаль қўлга киритилган. 1994 йили Лина Черязова Норвегиянинг Лиллихаммер шаҳрида фристайлнинг акробатика йўналиши бўйича қишки Олимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилган. Ушбу медаль мустақил Ўзбекистоннинг Олимпиадалардаги илк олтини сифатида тарихга кирган.

Ёзги Олимпия ўйинларида эса 1996 йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келамиз. Ўзбекистон умумий ҳисобда 6 та ёзги (Атланта-1996, Сидней-2000, Афина-2004, Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-де-Жанейро-2016) Олимпиадада 406 нафар спортчи билан қатнашган. Ҳамюртларимиз томонидан 9 та олтин, 7 та кумуш ва 17 та бронза медали қўлга киритилган.


Бугунги кунда МОҚ сиёсати

Бугун Миллий олимпия қўмитаси мамлакатимизда спортни ривожлантириш йўлида кенг кўламда иш олиб бормоқда. Табиийки, бу борада асосий эътибор олимпия спорт турларига қаратилмоқда. Ўтган вақт мобайнида ноолимпия йўналишларидан олимпия спорт турларига иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида кўплаб селекцион мусобақалар ташкил этилди.

Бундан ташқари, Миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқаларни мустаҳкамлаб, нуфузли халқаро спорт ташкилотлари, етакчи спорт мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйган.


Токио-2020 йўлида

Миллий олимпия қўмитаси халқаро ареналарда, комплекс мусобақаларда муваффақиятга эришиш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқда. Ташкилот томонидан Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига муҳтарам Президентимиз берган кўрсатмалар асосида тайёргарлик олиб борилмоқда. Лицензион мусобақаларга ҳозирлик кўраётган терма жамоаларимизнинг хорижий ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши учун имконият яратилмоқда. Қолаверса, спорт тиббиёти йўналишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидаги шароитлар яхшиланди, терма жамоа аъзолари ушбу марказда тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиб келишмоқда. Спорт федерацияларига малакали шифокорлар, диетолог ва психологлар бириктирилган.

2020 йил Олимпия йили бўлади. Биз ушбу йилда Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун кўплаб лицензияларни қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Айни пайтда Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига 30 дан ортиқ йўлланма олинган. Яқин кунлар ичида бу рақамлар ортишидан умидвормиз. Бунгача ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақасида ўзбек атлетлари иштирок этмаган йўналишларда ҳам қатнашиб, ўзига хос «Олимпия имтиҳони»ни муваффақиятли топшириш ва халқимиз, Президентимиз ҳамда спорт мухлислари томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг