UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

10 сен 18:23
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон МОҚ ва “PRES-JOG” бренди ўртасида ҳомийлик ва ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари ниҳоясига етди.

Ўзбекистон спорти тарихига зарҳал харфлар билан ёзилган ушбу мусобақада делегациямиз аъзолари “PRES-JOG” бренди томонидан тақдим этилган экипировкаларда иштирок этди.Бугун, 10 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитасида катта тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Хитойнинг “QIERTE Co.Ltd” компанияси (“PRES-JOG” бренди) билан 2018-2022 йиллар учун ҳомийлик ва ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Жасур Матчанов, Хорижий давлатлар билан дўстлик бўйича Хитой Халқ Уюшмаси Бош директори Ли Хинью ва «QIERTE Co. Ltd» ("PRES-JOG" бренди) бошқарув раиси Лин Юкилар иштирок этишди.

Маросим аввалида ҳамкорлик бўйича Хитойда ўтказилган махсус тадбирдан видеоролик намойиш этилди. Сўнгра тантанали маросимни очиб бериш учун сўзга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов чиқди.

"Яқинда Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон учун муваффақиятли кечди. Унда спортчиларимиз медаллар сифати бўйича ҳам, медаллар жамғариш бўйича ҳам рекорд ўрнатиб, Осиё ўйинлари тарихида мамлакатимиз учун энг яхши натижани қайд этишди. Мазкур ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси айнан "PRES-JOG" бренди томонидан тақдим этилган экипировкалардан фойдаланди. Янги либослар спортчиларимиз учун омадли келди десак муболаға бўлмайди.

Мана бугун расмий шартнома имзолаш арафасида турибмиз. Компания билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз. Хитойлик ҳамкорларимиз томонидан ҳозирча Индонезиядаги Осиё ўйинлари ва Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун 450 дона комплект спорт экипировкалари ҳомийлик асосида тақдим этилди. Бунақаси Ўзбекистон учун Осиё ўйинлари тарихида илк маротаба бўлди. Қолаверса, компания томонидан енгил атлетика, футбол, карате, кураш, спорт гимнастикаси, трамполин, оғир атлетика, стол тенниси ва гандбол спорт турлари учун ҳам махсус спорт либослари тайёрлаб берилди. Ўйлаймизки, ушбу келишув ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлди. Умид қиламизки, спортчиларимиз янги марраларни айнан "PRES-JOG" либослари билан биргаликда забт этадилар", - деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг Хорижий давлатлар билан дўстлик бўйича Хитой Халқ Уюшмаси Бош директори Ли Хинью сўзга чиқиб, ушбу ҳамкорлик нафақат спорт, балки икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш йўлида аҳамиятли эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Бугун PRES-JOG учун ўзгача кун ҳисобланади. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Футбол ассоциацияси билан стратегик шериклик қилиш бўйича шартнома имзоланади. "QIERTE Co. LTD" компанияси номидан "PRES-JOG" га бўлган ишончингиз учун табригим ва миннатдорчилигимни изҳор этишни истайман. Ушбу ҳамкорлик “PRES-JOG” учун ўзига яраша йўл очади. Спорт ёрдамида биз дўстлик алоқаларини янада ривожлантирамиз ва умид қиламизки бу Хитой билан ўзаро дўстлик ришталарини кучайтириш ва "Бир макон, бир йўл" стратегиясини амалга оширишга ўзига хос кўприк бўлади. ", - деди Хинью ҳоним.

Кейин эса томонлар шартномага имзо чекишди.

Сўнгра “QIERTE Co.Ltd” компанияси бошқарув раиси Лин Юки сўзга чиқди.

"Меҳмондўст Тошкент шаҳрида эканлигимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги кучли спорт державаси ҳисобланади. Олимпия ва Осиё ўйинларида кўплаб ўзбекистонлик спортчилар ўз номларини спорт тарихига ёзиб қўйганлар. 2018-2022 йиллар давомида томонлар Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари, Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари, Пекиндаги қишки Олимпия ўйинлари, Ҳангчжоудаги Осиё ўйинлари ва бошқа бир қатор йирик мусобақаларда ҳамкорлик қиладилар. Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли мамлакати ҳисобланади ва Хитой билан азалдан яқин алоқаларга эга. Ушбу ҳамкорлик нафақат ҳомийлик, шунингдек, "Бир макон, бир йўл" стратегиясини амалга оширишда «QIERTE Co LTD» компаниясининг навбатдаги қадами ҳисобланади. Яна бир маротаба Ўзбекистонни Осиё ўйинларидаги энг яхши натижаси билан табриклайман. Токиодаги Олимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистонга энг яхши натижаларни тилайман. МОҚ раҳбари ва спортчиларни Хитойга таклиф этамиз", - деди Лин Юки.

Тадбир якунида “QIERTE Co.Ltd” компанияси Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари, оғир атлетика бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони Руслан Нурутдиновга, шунингдек, Олимпия ўйинларида қатнашиш бўйича рекордчи Оксана Чусовитинага 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги чекни топширишди.







Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг